Эндоскоп ускуналарига ишлов бериш технологияларига кўйилган талаблар.
Эндоскопларга тегишли асбобларга ишлов бериш эндоскоплардан алоҳида бажарилиши керак.
Ускуналарни бирламчи тозаловдан ўтказиш учун фойдаланиб бўлинганидан сўнг бевосита ювувчи ишчи эритмага солинади. Мураккаб эндохирургик тўпламлар ускуналарининг ишчи қисмлари, жумладан иш жараёнида фойдаланилган бошқа буюмлар стерилизация олди тозалови ва дезинфекция қилишдан аввал фойдаланиб бўлган вақтда ювувчи эритмалар қўйилган махсус пробиркаларга солиб ботирилади.
Эндоскопик ускуналарни дезинфекция билан ўтказиладиган стерилизация олди тозалови қўлдаги ёки механизациялаштирилган усулда ўтказилади.
Механизациялаштирилган усулда ўтказиладиган дезинфекциялаш билан бажариладиган стерилизация олди тозалови ультратовушли тозалагич (УТ) ёрдамида ёки ЮДМда ўтказилади. УТлардан ускуналарни шишали-оптик қисмларига ишлов бериш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
.Қўлда ўтказиладиган усулда дезинфекциялаш билан бажариладиган стерилизация олди тозалов жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
ускуналарни ювувчи дезинфекцияловчи восита эритмасига тўла ботириб, каналлари ички қисмини охиригача тўлдириб белгиланган вақт оралиғида дезинфекциялаш;
ускуна ташқи юзаларини салфетка, шетка билан тозалаш, ички кичик каналларини махсус мосламалар (спринцевал найлар, ювувчи шприцлар – махсус мосламали пистолетлар) билан ювиш;
каналлар ичларига шеткалар ёки симли тозалагичлар ёрдамида ишлов бериш;
каналлар ички қисмини ЮДВ эритмасида махсус мосламалар ёрдамида қайта ювишдан ўтказиш;
ташки юзаларини дистилланан сув билан чайиш ва ускуна каналлари ичини махсус мосламалар билан ювиш.
Ускуналар ташқи юзалари мато билан, ички бўшлиқлари эса хаво пистлетлари ёрдамида хаво билан қуритилади.
Эндоскопик ускуналар стерилизация олди тозаловидан ўтказилганидан сўнг сифатини назорат қилиш учун азопирам синамаси қўйилади. Буюмларни ишқор қолдиқларидан дистилланган сув билан чайиб тозаланганидан сўнг тозаланганлик сифатини назорат қилиш учун фенофталеинли синама қўйилади.
Стерилизация усулини танлашда тиббий буюм ишлаб чиқарувчи корхона тавсиялари ҳисобга олинади. Эндоскопик ускуналар қўлдаги усулда стерилизация қилиш жараёни ушбу бобнинг 6.2.4 бандида қўрсатилгани каби ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |