Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олишга ва сақлашга қўйиладиган санитария гигиена талаблари
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
6. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олишга ва сақлашга қўйиладиган санитария гигиена талаблари
6.1. Барча касалхона ошхонасига келиб тушадиган озиқ-овқатлар ва озиқ-овқат хомашё маҳсулотлари стандартлар талабларига (ГОСТлар, ОСТлар)техник талабларга мувофиқ бўлиши ва олиб келинаётгандаги ҳужжатларда (фактуралари) тайёрловчи корхона, ишлаб чиқарилган вақти, маҳсулотларни сақланиш муддатлари, шунингдек, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари (гигиеник сертификатлари, мувофиқлик сертификатлари) бўлиши шарт. 6.2. Ошхонага олинаётганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари бўлмаган ва сақланиш муддатлари ўтиб кетган айниш белгилари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишга йўл қўйилмайди. 6.3. Қабул қилиш таъқиқланади: - ветеринария тамғаси босилмаган, шартли яроқли бўлган гўшт маҳсулотлари, шунингдек, сувда сузиб юрадиган паррандалар гўштлари, ўрдак ва ғозларни тухумлари, инкубатордан олинган товуқ тухумлари, бомбаж бўлган консерва маҳсулотлари, (гўштли, балиқли, мева, сабзавотли) сақланишда пайдо бўлган зараркунандалари ва механик аралашмалари бўлган крупа ва унлар, моғор босган ва кўкарган ёки ниш отган картошкалар, муддати ўтиб қолган алоҳида тез бузилувчи маҳсулотлар, нордонлашиб қолган сутлар, аниқ ачиган белгилари мавжуд бўлган ва сифатига шубҳа бўлган маҳсулотлар. 6.4. Қўшиб сақланиши мумкин бўлмаганлари. - хом озиқ-овқат маҳсулотлари (ООМ) ёки полуфабрикатлар ва тайёр кулинария маҳсулотлари; - сифати яхши, сифати бўйича шубҳали бўлган маҳсулотлар ва айниган ООМ; - ўткир ҳид чиқарувчи ООМ билан ҳидларни осон қабул қиладиган (шакар, ун, чой, ёғлар, тухумлар) билан. - ООМларини идишлари ва хўжалик материаллари. 6.5. Совиган ва совитилган хом гўштлар совуткич камераларида (+2+5 ҳароратда) бир–бирига ва полга тегмайдиган ҳолатда илмоқларга осиб сақланади. Яхна ва совутилган ҳолда идишларга солинган парранда гўштлари, балиқлар келтирилган идишларида сақланади. Колбаса маҳсулотлари осилган ҳолатда сақланади. Нордон сут маҳсулотларидан твороглар совуткичнинг лотокларида (майда бўлакчалар ҳолида), сметаналар металли қопқоғи ёпилган флягаларда сақланади. Хом крупа маҳсулотлари стеллажларда ёки майда ўзини идишларида аралаштирилмасдан сақланади. Маҳсулотларни устидаги шилимшиқлар ва моғорлар 3%ли ош тузи эритмасига намланган салфеткалар билан артилади. Сариёғлар бўлакларга ажратилган ҳолда пергамент қоғозларга ўралиб ёки ўзини ўрамларида совуқ жойда сақланади. Сочилиб кетадиган маҳсулотлар махсус идишларда ёки ишлаб чиқарилган тараларида (қопчаларида) стеллажларга қўйилиб сақланади. Стеллажлар полдан камига 15 см баландликда бўлиши шарт. Нонлар лотокларда, стеллажларда, полка ёки шкафларда сақланади.Нонлар сақланадиган идишларда ҳаво кириб турувчи тешиклар бўлиши шарт. Нон сақланадиган полкалар, стеллажлар ҳар куни 1 марта 2%ли ошхона сирка кислотасида артиб турилади. Картошка ва сабзавот маҳсулотлари яхши шамоллатиладиган қоронғи хоналарда тахта тагликка ўрнатилган полкаларда ёки стеллажларда сақланади. Тагликлар бир–биридан 15 см.дан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади. Картошкаларницемент сақланадиган жойда сақлаш таъқиқланади, картошка ва пиёзлар мунтазам равишда сараланиб, сасиётганлари ажратиб турилади. Ажратиб олинган майдалари яшикларда салқин жойларда сақланади. Тузланган карамлар махсус бочкаларда совуқ жойларда сақланади. Кўкатлар стеллажларда +8 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади. 6.6. Совуткич камералари фойдаланишга кўра (“гўшт учун”, “сут маҳсулотлари учун” ва ҳоказо) махсус белгилар қўйилган бўлади ва ҳафтада бир марта ювувчи воситалар билан ювиб чиқилади.Совуткични камераларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўта тўлдириб юборишга йўл қўйилмайди. Маҳсулотлар билан совуткич камера деворлари орасида 8 см. масофа сақланиши керак. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling