Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Даволаш муассасаларининг ошхоналарида беморларни овқат рационларига қўйилган санитария талаблари


Download 386.78 Kb.
bet63/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

8. Даволаш муассасаларининг ошхоналарида беморларни овқат рационларига қўйилган санитария талаблари
8.1. Беморларни давомий овқатлантириш комплекс даволашни таркибий қисми ҳисобланиб барча ДПМларида замонавий илмий нуқтаи назардан келиб чиқиб қўлланилиши керак.
8.2. Барча ДПМларида 4 марталик (нонушта, тушлик, ярим тушлик, кечки овқат) овқатланиш тартиби қўлланилиши шарт.
8.3. Беморларни суткали овқатланиш рациони, беморни маҳсулотларга бўлган физиологик талабларини ҳисобга олган ҳолда таркиби тури юқори биологик аҳамиятга эга бўлган ООМдан ташкил топган бўлиши керак. Беморларни овқатланиш таомномалари амалдаги меъёрий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда диета-ҳамшираси томонидан диета-врачи назорати остида тузилади.
8.4. Беморларнинг суткали овқатланиш рациони кимёвий таркиби (оқсиллар, ёғлар, углеводлар) ва энергетик қиммати жиҳатдан амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт.
8.5. Беморларнинг суткали овқатланиш рациони кимёвий таркиби ҳисоб-китоби диета ҳамшираси, врач диетолог томонидан 10 кунда бир марта ўтказилади, шунингдек ҳисоб-китоблар таомнома таркибига кирган маҳсулотларда ўзгаришлар киритилганда ҳам ўтказилади.
8.6. ДПМлардаги ошхоналарда таомномаларни барча касалхонада қўлланиладиган диета бўйича йил мавсумини ҳисобга олиб 7 кунга тузилади, бунда Ўз.Рес. ССВнинг 2001 йил 29 май кунидаги 230–сонли “Даволаш кулинарияси. Диета ва даволи овқатлар учун рецептлар тўплами” тўғрисидаги буйруғи, ҳамда адабиётлардан 2011 йилда чиққан “Даволи овқатланиш”, “Турли касалликларда болаларни даволи овқатлантириш” китоблари асос қилиб олинади.
8.7. Ҳар куни бракераж ҳайъати томонидан тайёрланган овқатлар бўлимларга тарқатишдан олдин (бракераж қилинади). Бракераж ҳайъати таркибига касалхона бўйича навбатчи врач, врач диетолог, диета ҳамшираси, ишлаб чиқариш бўйича мудир (бош ошпаз,ошпаз-бригадир ёки катта ошпаз) киради. Тайёр овқатларни бракераж натижалари бракераж журналига овқатни тарқатишга рухсат берилганлиги (ёки тақиқланганлиги) тўғрисида ёзиб қўйилиши шарт.
8.8. ДПМлари раҳбари куннинг турли вақтларида касалхона навбатчи врачи томонидан бракераж ўтказилганидан қатъий назар беморларга берилаётган тайёр овқатларни ўзи бракераждан ўтказади.
8.9. Намуна (бракеражга) олиш ўз ичига қуйидагиларни олади:
-тайёрланган овқатни тузилган таомномага мувофиқлиги;
-тарқатилаётган вақтидаги овқатни ҳарорати;
- тайёр овқатни органолептик текширувдан ўтказиш (овқатни тайёр бўлганлиги, сабзавотларнимайдалангандаги шаклларига эътибор берилганлиги, мазаси, ҳиди, консистенцияси (қўйиқ, суюқлиги) овқатни сифатлилиги, овқатни таркибида ёт нарсаларни бўлмаслиги, овқатни тайёрлаш технологияси диетага мувофиқ ўтказилганлиги);
- тайёрланган овқат миқдорини тузилган таомномага мувофиқ бўлганлиги ёки бўлмаганлиги;
-ошхонани санитария ҳолатини баҳолаш.
8.10. Ҳар куни диета бўйича тиббий ҳамшира беморлар учун тузилган таомнома бўйича тайёрланган овқатлардан намуналар олиб қўяди. Намуналар тоза қопқоғи ёпиладиган шиша идишларга олиниб 1 сутка давомида сақланади. Суткали намуналар учун I чи ва II чи овқатдан ярим порциядан, порцияли овқатлардан (котлетлар, блинчиклар ва бошқалар) 1 тадан олинади.
8.11. Даволаш муассасаларида, болалар муассасаларида ва болалар уйларида тайёр овқатлар йил давомида С витаминизация ўтказилиши шарт. Ҳар куни тушликка тайёрланган I чи ва III овқатлар (шўрва, кампот, шарбатлар) С-витаминизация қилинади.
8.12.Тайёр овқатларга аскарбин кислотаси (витамин С) қуйидаги ҳисоб-китоблар бўйича киритилади:
30 мг-1 ёшгача болаларга;
40 мг- 1-6 ёшли болаларга;
50 мг – 6-12 ёшли болаларга;
70 мг – 12-17 ёшли болаларга ва ўсмирларга;
80 мг – катта ёшдаги беморларга;
100 мг – ҳоимладор аёллар учун;
120мг – эмизикли аёллар учун.
8.13. Овқатларни витаминизацияси диета тиббий ҳамшираси томонидан ошхонада бевосита тарқатишдан олдин ўтказилади.Витаминлаштирилган овқатларни иситиб тарқатишга йўл қўйилмайди. Витаминизация ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотлар диета ҳамшира томонидан махсус дафтарга қайд этиб борилади.
8.14. Даволаш муассасалари ошхоналарида таъқиқланади:
- шубҳали сифатга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш;
-бомбаж консерва маҳсулотларидан (гўштли, балиқли, сабзавотли, мевали,сутли) фойдаланиш;
- тайёрловчи корхона томонидан сифатини кафолатловчи ҳужжатлари (гигиеник сертификати, мувофиқлик сертификати) бўлмаган маҳсулотлардан фойдаланиш;
- сақланиш муддати ўтиб кетган маҳсулотлардан фойдаланиш;
- зондли овқат тайёрлаш учун “Унипит”, “Инпитан”, “Атлантен”, “Оволакт”, “нутриен-стандарт”, “Зонд-I-II-III”, “нутрозим”, “Эншур”ва бошқалардан фойдаланиш ушбу аралашмалардан зондли овқатлар бевосита бўлимнинг ўзида тайёрланади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling