Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Даволиш пофилактика муассасаларининг овқат тайёрлаш блокларида, ошхоналарида ва озиқ-овқатлар сақлаш омборларида дезинсекция, дератизация тадбирларини ўтказиш


Download 386.78 Kb.
bet64/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

9. Даволиш пофилактика муассасаларининг овқат тайёрлаш блокларида, ошхоналарида ва озиқ-овқатлар сақлаш омборларида дезинсекция, дератизация тадбирларини ўтказиш
9.1. Ошхоналарда озиқ-овқатлар сақлаш омборларида пашшаларни, суваракларни бўлиши санитария ҳолатини қониқарсизлигини кўрсатади.
9.2.Пашшаларни тухум қўйиб кўпайиб кетмаслигини профилактика қилиш учун ҳудудни санитария ҳолатини талаб даражасида сақлаш, ахлат тўплайдиган идишлардан тўғри фойдаланиш, чиқиндиларни ўз вақтида чиқариб ташлаш талаб этилади. Хоналарда учиб юрган пашшаларни қириб туриш учун махсус ёпишқоқ қоғозлардан фойдаланилади. Баҳорда ҳамма очиладиган деразаларга металл, капрон тўрлар тортилади ёки дока тўсиб қўйилади.
9.3. Озиқ-овқат маҳсулотлари дока тўсиб пашшалардан сақланади ва ёпиладиган шкафларда сақланади. Профилактик дезинсекция ҳар куни иш якунида ўтказилади. Бунда фақат деворлар, патолоклар, дераза ойналари зарарсизлантирилади.
9.4. Иш бошлашдан аввал ва дезинсекция ўтказилгандан кейин хоналарда яхшилаб тозалов ўтказилади.
9.5. Сувараклар билан курашиш учун деворларни шкафларни тешиклари ёпилади, столларда, полкаларда ва яшикларда овқат ва нон қолдиқларини қўймаслик керак.
9.6.Сувараклар хонада аниқланганда хонани яхшилаб тозаланади, сувараклар тўпланган жойларга қайноқ сув қуйиб куйдирилади.
9.7.Суваракларга қарши курашишда картошка унига 1:1 нисбатда борат кислотаси ва шакар ёки нон қўшиб тайёрланган хўрак қўлланилади.
9.8. ДПМларини ошхоналарида озиқ-овқат сақлаш омборларида дезинсекция ўтказишда фосфорорганик заҳарли кимёвий воситалардан (дихмафос, карбофос, метофос ва бошқалардан) фойдаланиш таъқиқланади.
9.9. Кемирувчилар пайдо бўлишини олдини олиш учун поллардаги, деворлардаги ёриқлар, тешиклар ва бинога техник воситалар (шланглар, трубалар) киритилган жойларда очилиб қолган жойлар цемент билан ёпиб чиқилади. Ер тўладаги вентиляция тешиклари металл тўрлар билан ёпилади.Кемирувчилар пайдо бўлганда сичқон тутадиган ва каламуш тутадиган қопқонлардан фойдаланилади.
9.10. ДПМларини ошхоналарида ва озиқ-овқат сақлаш омборларида дератизация ўтказиш учун маргимуш, таркибида симоб бўлган ва бошқа заҳарли киёвий хўраклардан фойдаланиш таъқиқланади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling