Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


XVII. ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ


Download 386.78 Kb.
bet70/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

XVII. ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ


1. Умумий қоидалар
1.1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, мувофиқлик сертификатига эга бўлган, қўлланилиши бўйича йўриқномаси бўлган, ДПМларда фойдаланилаётган (фойдаланиш учун режалаштирилаётган) ҳар бир дезинфекция воситаси учун эҳтиёж ҳисоб-китоб қилинади.
1.2. Дезинфекцияловчи воситани танлашда дезинфекцияловчи воситанинг қуйидаги талабларга жавоб беришига кўпроқ эътибор қаратиш лозим бўлади:
-кенг кўламда антимикроб таъсирга (бактериоцит, вируцит, фунгицит хусусиятлари) эга бўлиши;
-кам токсик таъсирга эга бўлишига(учинчи ёки тўртинчи синф хавфидагилар);
-бирга қўлланилганда таъсир даражасини сақланишига (ювувчи+дезинфекцияловчи восита ва бошқа..)
-ишчи эритмаларни қўлланилиши бўйича йўриқномага асосан ҳар бир дезинфекцияловчи моддани зарарсизлантириладиган объектларни ифлосланиш даражасига қараб фойдаланиш муддатини (кўп марта фойдаланилганда) узоқроқ давом этиши;
-препарат таъсирини самарадорлигини (шу жумладан госпиталл штаммларга ҳам);
- микроорганизмларни резистент вариантларини секин шакллантирадиган (имкон қадар резистент вариантларини умуман шакллантирмайдиган);
- фойдаланилганда тиббий буюмлар тайёрланадиган материалларни хусусиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги;
- сақлашда ва транспартировка қилинганда ўз хусусиятини йўқотмаслиги.
1.3. Дезинфекцияловчи моддаларга бўлган эҳтиёж ДПМнинг барча таркибий бўлинмалари учун ҳисоб-китоб қилинади.
1.4. ДПМнинг дезинфекцияловчи воситаларга бўлган эҳтиёжини ҳисоблаб чиқиш учун бош врачнинг буйруғи билан даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, бош ҳамшира, бўлимларнинг катта ҳамширалари, дорихона мудири, ҳисобхона ходимлари ва бошқалардан иборат ишчи гуруҳ тузилади. Зарурат бўлганда ҳудудий ДСЭНМ мутахасисларини жалб этиш мумкин.
1.5. Дезинфекцияловчи воситаларга бўлган эҳтиёжни якуний ҳажми инфекцияни назорат қилиш комиссияси томонидан хал этилади ва бош врач томонидан тасдиқланади.
1.6. Дезинфекцияловчи воситаларга бўлган эҳтиёжни ҳисоб-китоб қилинаётганда албатта зарарсизлантириш ўтказиладиган объектлар ва зарарсизлантириш усуллари артиб чиқиш, (намлаш) ёки бўктириш ҳисобга олиниши керак.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling