Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Дезинфекцияловчи препаратлар билан ишлаганда кўриладиган эхтиёт чоралари
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
4. Дезинфекцияловчи препаратлар билан ишлаганда кўриладиган эхтиёт чоралари.
4.1. Зарарсизлантириш ўтказишда, стерилизация олди тозаловида, стерилизацияда, дезинсекцияларда фойдаланиладиган кимёвий препаратлар турли даражада маҳаллий ва умумий токсик (захарловчи) таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. 4.2. Дезинфекцияловчи препаратлар билан ишлаш учун 18 ёшдан кичик бўлмаган, бажарадиган вазифаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси ССВдан тасдиқланган “Дезинфекция ишида техника хавфсизлиги ва мехнатни мухофаза қилиш қоидалари” ва Сан. Қ ва М №0280-09 “Эпидемик ўчоқларда якунловчи ва жорий дезинфекция ўтказиш бўйича қоидалари ва меъёрларини ташкил этиш” да кўрсатилган техника хавфсизлиги, тасодифий захарланишини профилактика қилиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган шахслар ишлашга рухсат этилади. 4.3. Махсус тайёргарликдан ўтказиш бўйича жавобгарлик шифохонани (бўлимни) катта ҳамшираси ёки шу масала бўйича буйруқ билан тайинланган шахсни зиммасига юклатилади. 4.4. Кимёвий моддаларга ўзида сезувчанлиги юқори бўлган шахслар дезинфекцияловчи эритмаларни тайёрлаш учун ишга қўйилмайди. 4.5. Бельёларни, идишларни ва бошқа буюмларни дезинфекцияловчи эритмаларда ивитиш, бемор ва унинг нарсаларини инсектицидлар билан зарарсизлантириш махсус сўриб олиб хайдовчи вентиляторлар билан жиҳозланган хонада ўтказилади. 4.6. Бўлимларда дезинфекцияловчи воситаларни ишчи эритмалари ўрта тиббий ходим томонидан яхши шамоллатилиши имконияти мавжуд бўлган хоналарда тайёрланади. Эритмалар ва дезинфекцияланаётган буюмлар бўктирилган идишларни қопқоқлари яхши ёпиладиган холда сақланиши керак. Захирадаги препаратлар кўпчилик фойдаланмайдиган қоронғи, салқин хоналарда ёруғликдан ҳимоялайдиган идишларга солиниб сақланади. Барча дезинфекцияловчи воситалар ва эритмаларни ёрлиқлари бўлиши керак, унда номи, концентрацияси, тайёрланган вақтлари кўрсатилган бўлади. Дезинфекцияловчи воситаларни ёрлиқларида фойдаланиш муддатлари кўрсатилиши шарт. 4.7. Бўлимларда дезинфекцияловчи воситалар ва уларни эритмалари болалар ва бу иш билан шуғулланмайдиган шахслар тега олмайдиган, даволаш препаратларидан алоҳида қилиниб, қулфланадиган хоналарда сақланади. 4.8. Ювиш ва зарарсизлантириш ўтказишни барча босқичларини кетма- кетлигини аниқ бажарилишига қатъий амал қилган холда зарарсизлантирилаётган буюмлардаги ювувчи воситалар ҳамда дезинфекцияловчи воситаларни қолдиқларини тўлиқ тозалаб ташлашга эришиш керак. 4.9. Барча дезинфекцияловчи, стерилизацияловчи кимёвий воситалар билан ва инсектицидлар билан бажариладиган ишлар шамоллатишга қулай бўлган хоналарда махсус кийимларни, резина қўлқопларни кийиб, герметик кўзойнаклар ва 4 қаватли докали ниқоб ёки чангга қарши ёки унверсал респираторларни тақиб бажарилади. Иш тугагандан сўнг душ қабул қилиш керак. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling