Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Дезинфекцияловчи воситалардан тасодифан, захарланиш содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
5. Дезинфекцияловчи воситалардан тасодифан, захарланиш содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш
5.1. Дезинфекцияловчи воситалар билан ишлаш тартиблари бузилганда, эҳтиёт чораларига амал қилинмаганда ва авария ҳолатларида ишловчи ходимда дезинфекцияловчи препаратлардан умумий заҳарланиш ҳолати ёки маҳаллий қўзғатувчи таъсирлар вужудга келиши мумкин. 5.2. Амалда кўп қўлланиладиган дезинфекцияловчи ва стерилизацияловчи воситалар тери қопламларига, кўз шиллиғига ва нафас йўлларига қўзғатувчи таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. 5.3. Махсус ҳимоя воситалари бўлмаган тери қопламларига дезинфекцияловчи воситалар тушганда, биринчи ёрдам кўрсатиш; кимёвий восита тушган жойни зудликда яхшилаб сув билан ювишдан иборат. Формальдегиддан таъсирланган терига 5% ли новшадил спирти билан ишлов берилади. 5.4. Нафас йўлларига қўзғатувчи таъсир бўлганда жабрланган ташқи тоза ҳавога ёки яхши шамоллатиладиган бошқа хонага чиқарилади. 5.5. Оғиз бўшлиғи ва халқум сув билан чайилади. 5.6. Нафас аъзолари формальдегид билан заҳарланганда бир неча томчи новшадил спирти томизилган сув билан буғланиб нафас олдирилади. Бундай ҳолатларда гидрокарбанат натрий (ичимлик содаси) қўшилган илитилган сут ичиш тавсия этилади. Кўрсатма бўлса юракни тинчлантирувчи ва йўталга қарши воситалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда шифохонага ётқизилади. 5.7. Кўзга ҳар қандай препарат тушганда оқин сув билан ювилади ёки 2% ли гидрокарбонат натрий эритмаси бир неча дақиқа давомида томизиб турилади. Кўзни ачиштирганда албуцид томизилади, оғриқ пайдо бўлса 1-2% ли новокаин эритмаси томизилади. 5.8. Хлор бирикмали препаратлар тасодифан ошқозонга тушиб қолганда, ошқозон 2% ли тиосульфат эритмаси билан ювилади, 5-15 томчигача новшадил спирти қўшилган сув ичирилади, ундан ташқари сут, ичимлик сода ва магнезий аралашмалари (1 стакан сувга 1-2 қошиқ қўшилади) ичириш тавсия этилади. 5.9. Формальдегид билан заҳарланиш юз берганда ошқозонни сувга новшадил спирти ёки 3% ли карбонат ёки ацетат натрий (аммоний) қўшилиб ювилади. Ошқозон ювилгандан кейин хом тухум оқсилли сув ва сут ичирилади. 5.10. Фосфор органик инсектицидлар билан ишлаганда қоринда оғриқ, кўнгил айниши,баъзида қайт қилиш, ичи ўтиши, сўлак ажралишини кўпайиши, кўздан ёш оқиши,умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, қорачиқни торайиши, пульснинг секинлашиши ва мускулларнинг учуши кузатилиши мумкин. 5.11. Инсектицидларни пуркаётган одамда заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, жабрланган иш хонасидан олиб чиқилади, махсус кийимлари ечиб ташланади, оғзини чайиш учун қайноқ сув ёки 2% ли содали эритма берилади. Беморга тинч шароит ташкил этилади. 5.12. Бу воситалар тасодифан ошқозонга тушиб қолганда жабрланганга илитилган сув ичирилади ёки марганцовкани1:5000 га нисбатда, оч пушти рангда эритма тайёрлаб ичирилади ва танглай қитиқланиб сунъий қайт қилдирилиб ошқозон ювилади. Бу муолажа 2-3 марта такрорланади. Ошқозонни 1-2% ли магнезий ва фаол кўмир таблеткаси қўшилган сувда ювиш хам заҳарланиш давомида яхши натижа беради. Қайт қилдирилгандан сўнг ёки ошқозон ювилиб бўлгандан кейин 1-2 қошиқ куйдирилган магнезий ва фаол кўмир таблеткаси 1 стакан сувга қўшиб ичирилади ва тузли ич келтирувчи дорилар берилади. Канакунжут ёғини бериш мумкин эмас. 5.13. Суюлтирилмаган инсектицид ёки концентрланган эмулсия терига тушиб қолганда пахтали тампон билан ёки латта билан артилмасдан (терини зарарланмаган жойларига артганда тегиши мумкин) эҳтиёткорлик билан олиб ташланади сўнгра тери сув билан совунлаб ювилади. 5.14. Фосфор органик брикмали инсектицидларни қолдиқлари фаоллигини камайтириш учун новшадил спирт билан ёки 2-5% ли хлорамин эритмаси билан артилиб яна сувда ювиб ташланади. 5.15. Препарат кўзга тушганда сув оқизилиб обдон ювиб ташланади ёки 2% ли ичимлик сода эритмаси блан ювилади. Кўз шиллиқлари ачишганда 30% ли албуцид ёки оғриқ пайдо бўлса 2% ли новокаин эритмаси томизилади. 5.16. Фосфор органик инсектицидлар билан заҳарланишни бирон бир белгиси пайдо бўлганда белладона препаратлари (бесалол, бекарбон, белальгин таблеткаларидан 2-3 дона) қабул қилинади. 5.17. ФОИ билан заҳарланиш белгилари кучайган вақтда шу жойни ўзида ёки поликлиникада тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу мақсадда мушак орасига 1-2 мл 0,1% ли атропин сульфат эритмаси, агар заҳарланиш оғир даражада бўладиган бўлса 3-5 мл гача юборилади. Зарурат бўлганда атропинни 10 минутдан кейин яна қайта юбориш тавсия этилади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling