Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Download 386.78 Kb.
bet81/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

Реакциянинг хусусиятлари:
- агар 1 дақиқа давомида текширилаётган буюмда қўйилган синаманинг рангида ўзгариш пайдо бўлмаса, бу реактивдан фойдаланиш мумкин эмас.
- текширилаётган буюмнинг ҳарорати хона ҳароратига яқин бўлиши керак, текширилаётган буюм қиздирилган ҳолда синама қўйиб бўлмайди.
- тайёрланган ишчи эритмани ёруғ жойда ёки иссиқ жойда сақлаш мумкин эмас.
- азопирам ишчи эритмаси 1-2 соат ичида ишлатилиб бўлиниши керак.
- текширув ўтказилгандан кейин натижаларни қандайлигидан қатъий назар реактив томизилган бўлса, сувда ювилади ёки сув, спиртга ҳўлланган тампон билан артиб ташланади, сўнгра текширилаётган буюм стерилизациядан олдинги тозаловдан қайта ўтказилади.
3.2. Амидопирин синамаси:
Бунинг учун:
96% ли спирт билан 5% ли амидопиринни спиртли эритмаси тайёранади. Бу эритмани оғзи ёпилган флаконга қуйилиб, совуткичда 1 ойгача сақлаш мумкин.
30% ли сирка кислотаси ва 3% ли перикс водород дистилланган сув билан тайёрланади.
Ушбу тайёрланган учала эритма бир хил миқдорда аралаштирилиб реактив тайёрланади.Реактив тайёрланиб бўлгандан сўнг дарҳлол ишлатилиши керак. Сақлаб туриш мумкин эмас.
Бу тайёрланган реактивларнинг сифатини билиш учун, реактивдан 1-2 томчи қон доғига қуйиб кўрилади, бунда 1 дақиқа давомида қон доғи устидаги ранг ўзгармаса, реактив яроқсиз ҳисобланади. Агар реактив яроқли бўлса томизгандан сўнг кўк бинафша ранг пайдо бўлади. Стерилизация олди тозалови ўтказилган жиҳозларда ҳам шу ранг пайдо бўлса ҳамма жиҳозлар қайта тозаланиб, кейин яна синама қўйиб, текширилади. Амидопирин синамасида ҳам, азопирам синамаси каби синама қўйилганига 1 дақиқадан кўп вақт ўтгандан кейинги натижа ҳисобга олинмайди.
3.3. Фенолофталеин синамаси
Ушбу синама стерилизация олди тозаловини ўтказгандан қўлланиладиган ювувчи эритмадан тиббий анжомларни тозаланганлик даражасини, яъни ишқор қолдиқларидан тозаланишини аниқлаш мақсадида қўйилади. Фенолфталин синамасини ўтказиш учун 96% ли спиртда тайёрланган 1% ли фенолафталеинни спиртли эритмасидан фойдаланилади. Бу 1% ли спиртли фенолафтален эритмаси тайёрлангандан сўнг 1 ой сақланиши мумкин. Синама қўйилганда 1 дақиқа давомида пушти ранг пайдо бўлса, тиббий анжомдан ювувчи эритма сифатли тозаланмаган бўлади. Бунда тозалов ишлари қайта ўтказилиб синама қўйилади.

Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling