6. Эпидемиологик текширувнинг ташкиллаштирилиши.
Эпидемиологик текширувдан мақсад, касаллик манбаи, касалликни келтириб чиқарувчи омиллар ва юқиш шарт - шароитларни эрта аниқлаш, касалликнинг тарқалиши, унинг чегарасини аниқлаш ҳамда касалликни йўқотиш мақсадида мажмуавий чора – тадбирларни ўтказиш.
Эпидемиологик текширув ўтказилади:
6.1. Эпидемиологик аҳамията эга бўлган объектлар ва унга тенглаштирилган корхона ходимлари, мактабгача тарбия муассасаларига ташриф буюрадиган болалар, 2 ёшгача бўлган уюшмаган болалар орасида ўткир ичак касаллиги қайд этилганда;
6.2. Ўткир ичак касаллиги бир неча маротаба қайд этилган касаллик ўчоқлари қайд этилганда;
Бошқа ҳолатларда эпидемилогик текширув ўтказилиши эпидемик вазият ва ретроспектив таҳлил маълумотига қараб эпидемиолог томонидан белгиланади.
6.3. Уйдаги ўчоқларда озиқ–овқат, унга тенглаштирилган корхона ишчилари, МТМ, мактаб – интернат, ёзги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар ва 2 ёшгача бўлган уюшмаган болалар бир маротаба бактериологик текширувлардан ўтказилади. Ушбу юқоридаги масканларга ташриф буюрувчи уюшган болалалар ва бу тоифа ишчилар ўз ишларидан четлаштирилмайди.
6.4. Мактабгача тарбия муассасаларида, ДПМ, озиқ–овқат ва унга тенглаштирилган корхоналарда иш ва ўқиш жойида. Биринчи марта ўткир ичак касаллиги қайд этилганда эпидемиологик текширув олиб борилишини эпидемиолог белгилайди. Қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилганда, санитария–гигиена соҳасидаги мутхассислар билан ҳамкорликда эпидемиологик текширув ўтказилади.
Уй шароитида, МТМ ва овқатланиш объектларида эпидемиологик текширув ўтказиш вақтида энтеропатоген гуруҳ ва бактерияларнинг санитария кўрсаткичини аниқлаш мақсадида маҳсулотлар, сув ва суртмалар намунаси олинади.
Беморлар билан мулоқотда бўлганлардан бактериологик текширув қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
- жамоада катталар ва болалар ўртасида бир вақтда касалланиш ҳолатлари рўй берганда;
- болалар яслиси, мактабгача тарбия масканлари ва эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган объектларда ўткир ичак касаллиги қайд этилганда.
Бошқа ҳолатларда бактериологик текширувлар сони врач эпидемиолог томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |