Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
Профилактикаси. Оқсим касаллигига қарши профилактик чора – тадбирлар ветеринария хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилади.
Бунинг учун биринчи навбатда касал ҳайвонларни эрта аниқлаш, уларни мажбуран сўйилиши, молларни бир хўжаликдан бошқа хўжаликларга ўтказилиши каби тадбирлар устидан қатъий назорат ўрнатилиши керак. Одамларда касалликка қарши ўтказиладиган профилактик тадбирлар мажмуаси 3 грухга бўлинади: 1. Касбга алоқадор хизматчилар (сут соғувчилар, мол ва чўчқа боқувчилар, механизаторлар, ветеринария ва зоотехника ходимлари, касаллик ўчоғида ишловчи шахслар). 2. Чорвачилик билан шуғулланувчи шахслар, сут ва гўшт махсулотларини қайта ишлайдиган корхона ишчиларини тиббий назорат қилиб бориш. 3. Оқсим касаллиги лаборатория ташхисоти билан шуғулланадиган ходимлар, биофабрика хизматчилари ва касалликка тааллуқли биопрепаратлар тайёрловчи шахслар орасида профилактик тадбирлар олиб борилади. Касаллик профилактикасида касалланган ҳайвонлардан олинган хом сут ва сут махсулотларини истеъмол қилишни таъқиқлаш муҳим аҳамиятга эга. Сут соғувчиларнинг қўлларида кесилган жойлар ёки яралар бўлса, улар ишга қўйилмайди. Касаллик бўйича эпизоотик вазият нохуш бўлган аҳоли пунктларида ҳайвонлар устидан карантин ўрнатилади, соғлом ҳайвонлар эса эмланади. Касаллик ўчоқларидаги ҳар кунлик ва якунловчи дезинфекция тадбирлари 2 % ли NaOH ёки 1 % формалин ёрдамида амалга оширилади. Ҳайвонларда оқсим касаллигининг махсус профилактикаси учун 1 валентли 0194, А-22 ва 2 валентли АО штаммларидан тайёрланган вакциналардан фойдаланилади. Одамлар учун эса оқсим касаллигининг махсус профилактикаси ишлаб чиқилмаган. Тузувчилар:
Ҳужжат тури: Буйруқ Ҳужжат рақами: 37 Қабул қилиниш санаси: 23.01.2015 Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling