Клиникаси
- Паренхиматоз сариқликда тери қопламлари қизғиш тусли шафран – сариқ рангга киради. Тери қичиши механик сариқликка нисбатан кам учрайди. Терида қон қуюлишлар натижасида кўкаришлар бўлиши мумкин (гемморагик синдром). Жигар катталашган ва оғриқ интенсивлиги ошган бўлади. Кўпинча алдалаза ферменти ошади, аминотрансфераза, айниқса аланинтрансфераза ферменти миқдори ошади, Конюгирланмаган билирубинни буйрак тўсиғи орқали эркин ўтиб кетиши ҳисобига сийдик ранги тўқ сариқ тусга киради. Унинг кўпиги эса сариқ рангга бўялиб, бемор кийимига тушса тўқ сариқ доғлар қолдиради. Жигардан кам миқдордаги билирубин ичакка ажралиши сабабли нажас оч тусга киради. Нажаснинг тўлиқ рангсизланиши камдан–кам кузатилади. Унда ёғлар микдори кескин ортади (стеаторея). Стеркобилин ахлат билан, уробилиннинг сийдик билан ажралиши муҳим лаборатор кўрсаткич ҳисобланади. Нормада 10:1:20:1, паренхиматоз сариқлигида бу қиймат 1:1 гача камаяди. Касаллик кечиши жигарни қай даражада зарарланиши ва қанча вақт ичида зарарланишига боғлиқ.
3) Механик (жигар ости ёки обтурацион) сариқлик – билирубинни жигардан ташқаридаги ўт йўллари орқали чиқарилишини бузилиши билан боғлиқ бўлиб, ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка чиқиш йўлида тўсиқ мавжудлигида ривожланади.
Этиологияси:
Яхши (45-80%) ва ёмон сифатли (20% гача) механик сариқлик сабаблари тафовут қилинади.
Яхши сифатли механик сариқлик сабаблари
1) Жигар ёки умумий ўт йўли, ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичининг кенгайган қисмининг (Фатеров сўрғичи) тош, яхши сифатли ўсма, гелментлар билан обтурацияси;
2) Холедохолитиаз (15-40% т.к.)
3) Ошқозон ости бези ва жигар кисталари, (жигар дарвозаси эхинококкози, алвео-коккози ва бошқалар)
4) Ўткир ва сурункали панкреатитлар
5) Ўт йўлларининг лимфогранулематоз, перихоледохеал лимфаденит ва бошкалар таъсирида қисилиши.
6) Жаррохлик амалиётидан кейинги умумий ўт йўлининг чандиқли торайиши
7) Ўт йўллари туғма аномалиялари (атрезияси, гипоплазияси)
8) Ўткир холецистит, Мириззи синдроми ва бошқалар
9) Склерозловчи холангит
10) Катта дуоденал сўрғичнинг стенози, яхши сифатли ўсмаси (полип, папиллит)
Do'stlaringiz bilan baham: |