Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги республика тиббий таълимни ривожлантириш маркази абу али ибн сино номидаги бухоро давлат


Download 288 Kb.
bet6/9
Sana06.02.2023
Hajmi288 Kb.
#1169323
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Механик сариқлик

Махсус текшириш усуллари
ФГДС – (Фиброгастродуоденоскопия) 12 б.ичак, катта дуоденал сўрғич ҳолатини ва ўт суюқлигини ичакка тушаётганлигини аниқлашда қўлланилади.
УТТ- (Ультратовуш текшируви) ўт қопи ва ўт йўллари тошлари, ўт йўлларининг кенгайганлигини, жигар, ошқозон ости бези ўсмаларини, кисталарини аниқлайди.
КТ – (компътер томография) механик cариқликда жигарда, ўт йўлларида, ошқозон ости безида органик ўзгаришларни аниқлайди.
ЭРПХГ- (Эндоскопик ретроград панкреатохолангиография) УТТ маълумотлари аниқ бўлмаганда, умумий ўт йўллари блокадасига, катта дуоденал сўрғич ўсма ва тошларини аниқлашда информатив ҳисобланади.
Тери–жигар оркали холангиография (ЧЧХГ) ўт йўлларининг жигар дарвозасида блокадасида қўлланилади. Бунда жигар ичи ва ости ўт йўлларининг ҳолати аниқлайди.
Релаксацион дуоденография – ошқозон ости бези бошчаси ўсмасига, шубха қилинганда қўлланилади.
Жигарни сканирлаш – радиоактив изотоплар (олтин, техниций) ёрдамида жигар ўсмаларини, кисталарини аниқлайди ва жигарда операция усулини аниқлашда (резекция, гемигепатэктомия ) қўлланилади.
Cариқликларнинг дифференциал диагностикаси:

Гемолитик

Паренхиматоз

Механик



Умумий билирубин ошган

ошган

ошган

Боғланмаган билирубин ошган

ошган

норма / ошган



Боғланган билирубин норма

норма

ошган



Уробилиноген
паст/ бўлмайди

норма/ошган

паст / бўлмайди

Сийдик ранги.
сабзи рангдаги(оранжевый) сариқлик

оч сарик

тўқ пиво рангли, кўпикли

Нажас ранги
Қорамтир, қўнғир

бироз рангсиз

Рангсиз (ахолик)

Ишқорий фосфатаза
норма

ошган

ошган

АЛТ, АСТ
норма

ошган

Кўпинча нормада, баъзида бироз ошган

Даволаш

Механик сариқлик диагнози қўйилиши оператив даволашга абсолют кўрсатма хисобланиб беморда операция олди 5-а пархез столи, гомеостазни коррекция қилиш мақсадида : 1. Реосорбилакт, гемодез, реополиглюкин, 5% глюкоза , 0,9 %ли NaCl ва б., 2-3 литргача в/и.


2. Диурезни кучайтириш мақсадида фуросемид 20-40 мг в/и ичига
3. В гр. витаминлари, аскорбин кислота, рибоксин, эссенциал в/и
4. Қон кетишни олдини олиш мақсадида гемостатик препаратлар(викасол, плазма ва б)
5. Спазмолитик препаратлар
6. Антибиотиклар (кўрсатмалар бўлганда)
Механик сариқликни оператив даволаш 2 этапда бажариш тавсия этилади:
1 этап: Диагноз қўйилгандан 2-3 кун ичида комлекс консерватив даволаш заминида ўт йўлларини декомпрессияловчи операцияларни бажариш:
• Эндоскопик папиллосфинктеротомия (ЭПСТ)
• Тери- жигар орқали холангиостома
• Хирургик холангиостомия
• УТТ аппарати остида пункцион холецистостомия
• Ўт йўларини эндопротезлаш
• Ўт йўлларини интраоперацион декомрессия қилиш усуллари
2 этап: Режали операциялар бажарилади . Бунда умумий билирубин миқдори 50 мкмол/л дан кам бўлиши тавсия қилинади. Бу этапдаги операциялар 1-4 ҳафта ичида бажарилиши зарур. Операция усули механик сариқликни сабабига қараб танланади ва сабабини бартараф қилинади.
Беморда холедохолитиаз бўлганда:
- Холедохотомия, тошлар олингандан сўнг, ўт йўлларини ташки дренажлаш (Кер, Вишневский, Холстед- Пиковский усулларида )
2. Холедоходуоденоанастамоз (ХДА)
3. Холедохоэнтереоанастамоз (ХЭА)
Агар ўт йўлларининг терминал қисмидаги сабаблари бартараф қилиш мумкин бўлмаса ХДА ёки ХЭА қўлланилади.
4. Ўт йўлларининг проксимал қисмида блок бўлса билидигестив анастамозлар (гепатикоэнтеростомия, бигепатикоэюнтеростомия ) қўлланилади .
5.Механик сариқлик сабаби эхинококк, алвеококк бўлса радикал ва паллиатив операциялар бажарилади.
6. Касаллик сабаби хавфли ўсмалар бўлганда (касаллик босқичларига, жойлашган жойига қараб) паллиатив ва радикал операциялар (холецистоэнтеростомия, панкреатодуоденал резекция ва бошқалар) бажарилади.Операциялардан кейинги ўлим 5-15% ни, механик сариқликнинг асоратлари кузатилганда эса 15-30% ни ташкил қилади.

Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling