Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети
Кекса ва қарияларда чуқур куйишларни жарроҳлик йўли билан даволаш
Download 1.29 Mb.
|
Феруз методичка
Кекса ва қарияларда чуқур куйишларни жарроҳлик йўли билан даволашТерининг барча қатламларининг шикастланиши куйиш касаллигининг ривожланишига сабаб бўлади, шунинг учун некротик тўқималарни олиб ташлаш ва терини йўқолган қатламини тиклаш чуқур куйган беморларни даволашда асосий вазифадир. Умумий ва маҳаллий даволаш комплексидаги бошқа барча чора-тадбирлар тери пластик жарроҳлигига тайёргарлик кўришга қаратилган. Чуқур куйишлар табиий равишда йирингли-демаркацион яллиғланиш билан бирга келади, бу эса некротик тўқималарнинг емирилиши ва ажралишига олиб келади. Шу билан бирга, тўқималарнинг йирингли емирилиши маҳсулотлари ва микроб токсинларнинг сўрилиши туфайли танада интоксикация кучаяди, бу эса тери қаватини тиклаш учун куйган қорақўтирни эрта олиб ташлаш ва жароҳатларни пластик операцияга тайёрлаш зарурлигини белгилайди. Чуқур куйган беморларни даволашда некрэктомия. Жабрланувчининг умумий ҳолати ва ёши, чуқур куйишларнинг шикастланиш майдони ва локализацияси, тери донор ресурсларининг қандай даражада мавжудлиги ва қабул қилувчи соҳанинг ҳолати жарроҳлик аралашув усулини ва муддатларни танлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга, шунингдек тери қопламаларини тиклаш усули ҳам эътиборга молик ҳолат бўлиб ҳисобланади. Оғир куйган беморларда эрта некрэктомия наркоз остида амалга оширилади. Чегараланган чуқур куйишларда жароҳатдан кейинги дастлабки 2-5 кун ичида – яллиғланиш белгилари пайдо бўлишидан олдин, агар жароҳат ва атроф тўқималар ўлчами етарли бўлганда ҳамда бемор аҳволи ёки ўтказиладиган маҳаллий тери пластикасига монелик бўлмаганда қорақўтир остида жойлашган куйиш жароҳат бирламчи тўлиқ кесиш билан бир вақтнинг ўзида чоклар қўйиш энг оқилона йўл бўлиб ҳисобланади. Яранинг четларини таранглаштирмасдан яқинлаштиришни иложи бўлмаган ҳолларда, бирламчи эркин, лахтакли ёки комбинацияланган тери пластикаси амалга оширилади (маҳаллий тўқималардан эркин ва лахтакли пластика комбинацияси ёки бошқа чекка жойлардан). Кечиктирилган (эрта) некрэктомия жарроҳат соҳасидаги яллиғланиш белгилари фонида (5 кундан кейин) амалга оширилади. Авайловчи жарроҳлик некрэктомияси терининг йирик шикастланишида қорақўтир мустақил равишда ажрала бошлаши билан босқичма-босқич амалга оширилади. Агар бир ёки икки ой ичида терининг яхлитлигини оператив йўл билан тиклашнинг иложи бўлмаса, жабрланганларда, амалда жароҳат жараёнини суст кечиши билан бирга кечадиган куйиш силласизлиги ривожланади. Бундай ҳолларда глюкокортикоидлар билан гормонал терапия (интенсив инфузион-трансфузион терапия ва антибиотиклардан фойдаланиш фонида) ва анаболик стероид препаратлар тавсия этилади. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling