Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети
Download 1.29 Mb.
|
Феруз методичка
Операция ўтказиш техникаси
Операция ўтказиш техникаси оддий: скалпел билан ўлик тўқималарни бутун чуқурлигида кесилади. Одатда қон кетишидан қўрқиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ, чунки некротик соҳалар қон айланишидан маҳрум бўлади. Кесма чизиғи оёқ бўйлама ўқи билан мос келиши керак (4-расм). Бўғимлар устидан кесма ўтказилаётганда, ҳосил бўлган чандиқ энг қулай йўналишда бўлишига эътибор бериш керак. Тана куйишида тўртта кесма ўтказилади: иккитаси медиоклавикуляр чизиқлар бўйлаб, иккитаси — орқа тарафдаги мос чизиқлар бўйлаб. Бундан ташқари, некротомия туш ва умуртқа поғонаси бўйлаб ва иккита ўрта қўлтиқ ости чизиғи бўйлаб ҳам амалга оширилиши мумкин. Кейинги ҳолда, нуқсон косметик нуқтаи назардан камроқ сезилади, аммо бундай аралашувнинг самарадорлиги юқорида кўрсатилганларга қараганда ёмонроқ бўлади. 4-расм. Оёқларнинг IIIБ-IV даражали циркуляр куйишида некротомия ўтказиш Некротомия оддий ва жуда самарали операция бўлиб ҳисобланади. Кесилган соҳаларни очиш чуқурроқ тўқималарнинг сиқилишдан қай даражада озод қилинганлигини аниқлаш имконини беради. Бажариш техникасига кўра тангенциал ва радикал некрэктомия фарқланади. Тангенциал (лотин tangens, яъни "уринма чизиқ") некрэктомия - некротик қорақўтир ва патологик ўзгарган тўқималарни жарроҳатни пластик ёпишга яроқли ҳаётчан тўқимагача олиб ташлаш, улар IIIА-IIIБ даражасидаги "чегараланган" куйишларда ёки чуқурлиги буйича ўзгариб турадиган шикастланган соҳалар мос келган тақдирда амалга оширилади. Бошқа ҳолларда, қорақўтирни радикал олиб ташлаш афзалроқдир. Тангенсиал некректомияни амалга оширилаётганда куйган қорақўтир электродерматом ёки махсус пичоқ ёрдамида қаватма- қават яхлит текис капиллярлардан қон сизиб турган жароҳат юзасигача кесиб борилади. Куйган қорақўтирнинг бундай тартибда кесиш ҳаётий тўқималарни кўпроқ сақлаб қолиш, операциянинг энг шикастланиш лаҳзасини давомийлигини сезиларли даражада камайтириш ва силлиқ жароҳат юзасини яратиш имконини беради, бу эса тери трансплантларининг яхши жойлашишини таъминлайди. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling