Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети


Эркин аутодермопластикани режалаштириш ва технологияси


Download 1.29 Mb.
bet10/11
Sana21.01.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1106734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Феруз методичка

Эркин аутодермопластикани режалаштириш ва технологияси.


Замонавий шароитда чуқур куйишларни даволашнинг асосий усули асосан электродерматом ёрдамида дерматом тери пластикаси ҳисобланади.
Терини эркин пластика қилишни режалаштириш ва амалга оширишда унинг натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган бир қатор фикрларни эътиборга олиш керак. Операциядан кейин даврда бемор ётадиган соҳалардан тери транспланти олиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки босим ва ишқаланиш натижасида оғриқ келиб чиқиши, донор соҳаларини инфицирланишига сабаб бўлиб, жароҳат битишини секинлаштиради.
Инфекцияни донор соҳаси жароҳатларига кучиши мумкинлиги инобатга олиб куйиш ва инфицирланган жароҳатлар яқинида терининг қатламларини кесишга ташлаш мақсадга мувофиқ эмас. Бўғим соҳаларидаги трансплантларни кесиш ташлаш тавсия этилмайди, чунки бу операциядан кейинги даврда ҳаракатлар пайтида беморда оғриқни юзга келтиради ва даволаниш кечиктирилган тақдирда контрактура хавфини келтириб чиқаради. Бир соҳада бир нечта трансплантларни кесишда жароҳатни тезроқ битишини таъминлаш учун донор жароҳатлари орасида тор чизиқли терини сақлаш мақсадга мувофиқдир.
Трансплантларни кесиш учун энг қулай соҳалар сон, қорин, орқа, аммо кенг кўламли куйишларда донор соҳаларини танлаш жуда чекланган бўлади. М.В. Колокольцев томонидан ишлаб чиқилган электродерматомадан фойдаланиш елимли дерматом учун мавжуд бўлмаган донор соҳаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
Бемордан трансплантни кесиб олиш наркоз остида ёки маҳаллий оғриқсизлантириш остида новокаиннинг 0,5% эритмаси билан амалга оширилади. Агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, умумий оғриқсизлантириш афзалроқдир, чунки кенг кўламли пластик жарроҳлик амалиёти янада камроқ вақт давомида ўтказилади.
Донор териси спирт билан ишлов берилгандан сўнг стерил вазелин ёки ўсимлик мойининг юпқа қатлами билан қопланади, бу трансплантни кесишда дерматом пичоғининг осон силжишини таъминлайди. Озиб кетган беморда тери трансплантини кесиб олишда юза рельефининг носимметриклигини бартараф этиш учун аввал тери ости тўқималарига физиологик эритма ёки 0,125% новокаин эритмасини киритиш мақсадга мувофиқдир. Бу уни кесишни муваффақиятли бўлишини кафолатини таъминлайди.
Дастлаб, керакли миқдордаги трансплант кесиб олинади ва донор жароҳатлари ёпилади. Кейин олинган тери дарҳол тайёрланган жойга ёйилади. Зарур бўлса, қатъий асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда, қўшимча бошқа донор соҳалардан трансплантлар олинади.
Тўлиқ бўлмаган қалинликдаги трансплантлардан фойдаланганда, уларда тешиклар қилишнинг ҳожати йўқ. Жароҳат юзасига ўтказилган трансплантлар эҳтиёткорлик билан тўғриланади ва текисланади, шунда уларнинг остида қон тўпланиши, жароҳат ажралмаси, ҳаво пуфакчалари тўпланланиши олди олинади, чунки улар дерма қатламнинг грануляцияларга маҳкам ёпишишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Энг оптимал вариант 1: 2 дан 1: 4 гача пластик коэффициентлар эканлиги амалиётда исботланган. Тўрли тери трансплантларнинг кенгайиши уни тана сатҳининг носимметриклик юзаларига мослашишини осонлаштиради. Кичик ҳужайрали тўрли трансплантларда қирра эпителизацияси терини пластикаси операциясидан кейин 2-3-кунларда бошланади ва 7-12-кунларда кенгайиш коэффиценти ва регенерация хусусиятларга боғлиқ ҳолда тугайди.
Ушбу усул билан тикланган тери дастлаб зич бўлиб қолади ва пастки тўқималарга ёпишган бўлади. 4-6 ойдан кейин тери эластиклиги тикланади, осонгина бурмага олинади. Узоқ муддатларда косметик натижалар жуда қониқарли бўлади.
Эҳтиёткорлик билан тайёрланган трансплантлар қуриб қолмаса ёки турли хил суюқликлар таъсир бўлмаганда ва бир жойдан иккинчи жойга кўчирилмаганда грануляция юзасига яхши ёпишади. Бундай ҳолларда трансплантларни тикиш ёки ёпиштиришнинг ҳожати йўқ.
Терини 0,4 мм гача қалинликда кесиб ёйиш грануляцияларнинг шикастланишини ва гематомаларнинг келиб чиқишини олдини олади, бу эса уларнинг яхши битиб кетишини таъминлайди. Қалин трансплантлар, дастлаб ҳажми кичрайиши ҳисобига қабул қилувчи жойга ёмон ёпишади.
Бундай ҳолларда уларни чўзиш ва жароҳатнинг четларига тикиш керак бўлади. Тери трансплантларини жуда ишончли фиксациясига эришиш учун қўшимча равишда, бир қатламли дока салфеткасини қўлланади, бунда салфетка улар устига чўзилади ва жароҳат атрофдаги терига айланасига елим билан ёпиштирилади. Кейин трансплантлари устига антисептик эритма, прополис эмулсияси ёки сувда эрийдиган антисептик малҳам билан сингдирилган икки қаватли салфеткалар плитка шаклида қопланади, улар дока боғлами ёки ўртача босимли тўрли боғлам билан маҳкамланади, бунда уларнинг силжишидан сақланиш учун эҳтиёткорлик талаб этилади.
Агар боғлам қуруқ бўлса ва тўқималарнинг босилиши бўлмаса, биринчи боғлам 3-5 кундан кейин амалга оширилади. Агар боғлам нам бўлса, жароҳатда оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланса, боғлам дарҳол амалга оширилади.
Боғлов вақтида жароҳат юзаси яхшилаб қуритилади ва тасодифан силжиган ҳаётий тери транспланти аввалги жойига қўйилади. Трансплантларнинг некротик жойлари кесиб олиб ташланади ва яна антисептиклар ёки прополис эмульсияси билан боғлам қўлланилади. Кейинчалик, боғлам кўрсатмаларга қараб амалга оширилади.
Чуқур чегараланган куйишларда электродерматом ёрдамида терининг пластик жарроҳлиги бир босқичда амалга оширилиши мумкин. Беморнинг қониқарли ҳолати, яхши тайёрланган қабул қилувчи жой ва донор тери ресурслари етарлича мавжудлиги тана юзасининг 10-15 фоизида терини эркин пластикаси амалга оширилади. Бу такрорий трансплантациядан қочиш ва аутосенсибилизация эҳтимолини камайтириш имконини беради.
Бўғимлар соҳасида жойлашган чуқур куйишлар, ҳатто чегараланган бўлса ҳам, пластиканинг асосий мезонларига риоя қилиш керак, уларни қуйидагича шакллантирилиши мумкин:
- йўқотилган терини қатламини энг қисқа муддалар ичида тўлақонли трансплантлар (тешилмаган ва етарлича йирик) билан эрта тиклаш;
- оралиқ қалинликдаги трансплантлар билан бўғим соҳада операция қилиш учун эҳтиёткорлик билан тайёрланган жароҳат юзаларини ёпиш, оёқ-қўл ва тананинг узун ўқига кўндаланг йўналишда бир-бирига яқин ёпилади.
Йирикроқ шикастланишларда ва заифлашган беморларда одатда кўп босқичли тери пластикаси амалга оширилади. Терини пластика қилиш босқичлари орасидаги интервалларни камайтириш фаол жарроҳлик даволашнинг энг муҳим усулларидан бири бўлиб, бу куйишнинг оғир озиб кетиши ва куйиш касаллигининг ички органларда қайтариб бўлмас ўзгаришлар билан бошқа асоратлари ривожланишидан олдини олиб терини тикланишга имкон беради. Бу бир босқичда катта трансплантлар билан йирик терини пластика қилишнинг иложи бўлмаганда, даволаниш муддатини сезиларли даражада қисқартириш, тана юзасининг 20% дан кўпроғи чуқур куйган беморларда терини тиклаш имконини беради.
Эркин тери аутопластикасининг такрорий операциялари ҳар 4-5 кунда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ, агарда беморнинг умумий ҳолати ва донор тери ресурсларининг етарлича мавжудлиги бўлса, бир вақтнинг ўзида тана юзасининг 5 дан 10% гача ёпилади.
Одатда, бу даврнинг охирига келиб, трансплантация қилинган терининг (битиб кетиш даражаси) ва трансплантлар олинган жойидаги донор жароҳатларининг имкон қадар эпителизация ва ёпишишган трансплант тақдири аниқ бўлади.
Майдони чекланган тери дефектларини тўлиқ грануляциялар билан алмаштириш учун қалинроқ бўлган аутотрансплантлардан (болаларда қалинлиги 0,25-0,3 мм, катталарда қалинлиги 0,4-0,5 мм), шубҳали ва кенг жароҳат учун эса ингичка дерматом трансплантлардан фойдаланиш афзалдир (болаларда қалинлиги 0,15 - 0,2 мм ва катталарда 0,3 мм).
Тананинг циркуляр шикастланишида тери пластикаси дастлаб олд юзада амалга оширилади, орқа юзаси кейинги босқичларга қолдиради. Оёқ-қўл жароҳатининг циркуляр жойлашувида, уларга трансплантлар бутунлай ёйиб ёпилади, терининг лахтакларини тўшакдаги босимдан ҳимоя қилиш оёқ-қўлни осиб қўйиш орқали таъминланади.
Йўқотилган терини эрта алмаштириш куйиш касаллигини даволаш ва унинг асоратларини олдини олишнинг энг самарали воситасидир. Шу билан бирга, патологик импулслар манбалари, йирингли интоксикация, оқсилларни йўқотиш имкон қадар бартараф этилади ва кейинги тери пластикасини янада қулай шароитларда ўтказиш имкониятини яратади. Беморнинг аҳволини яхшиланиши трансплант билан қопланган жароҳат майдонига тўғридан-тўғри пропорционалдир.
Тана юзасининг 30% дан ортиқ чуқур куйишлар билан, заифлашган беморларда ва қабул қилувчи жой ҳолати шубҳали (трансплант битиши билан боғлиқ) бўлганда, баъзида функционал натижаларга зарар етказилган бўлсада, беморнинг ҳаёти учун кураш биринчи ўринга чиққади, тери аутопластикасини чегараланган жойларда синов тариқасида қўллаш мумкин. Бундай ҳолларда жароҳат юзасининг қолган қисми тери алло - ёки ксенотрансплантлар билан қопланади.
Кейинчалик, беморнинг аҳволи ва қабул қилувчи жой ҳолати яхшилангани сайин, донор жойлари даволанади ва жароҳатни вақтинча қоплашни таъминлайдиган аллотрансплант ёки ксенотрансплантлар кўчиши бартараф этилади, тери етишмовчилигини олдини олиш учун тери аутопластикаси майдонини мақбул даражада ошириш мумкин бўлади.
Агар беморнинг умумий аҳволи келгуси ҳафта учун хавотир туғдирмаса, грануляция юзасининг бир қисми терини пластика қилишнинг кейинги босқичига қадар қолдирилади. Кўп босқичли терини пластика қилишда чандиқ ва контрактураларнинг олдини олиш учун аввало юз, бўйин, қўл ва бўғимларда амалга оширилади. Худди шу мақсадда бўғимлар соҳасида трансплантлар оёқ-қўл ўқига кўндаланг йўналишда тарқатилади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling