Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети


Оғир куйиш билан шикастланган кекса ва қарияларда куйиш жароҳатларини маҳаллий консерватив даволаш


Download 1.29 Mb.
bet2/11
Sana21.01.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1106734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Феруз методичка

Оғир куйиш билан шикастланган кекса ва қарияларда куйиш жароҳатларини маҳаллий консерватив даволаш


Куйган жароҳатларни маҳаллий даволаш касалликнинг босқичига, жароҳат жараёнининг хусусиятига ва жароҳатларнинг локализациясига боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятларга эга.
Ҳозирги вақтда куйиш жароҳатларини маҳаллий консерватив даволашнинг асосан икки усули қўлланилади (очиқ ва ёпиқ). Юзаки куйишларни даволашда турли хил малҳамлар, эмулсиялар ва дори эритмаларини, шунингдек чуқур куйишда некротик тўқималарни тозалаш учун фермент препаратларни қўллаш орқали амалга ошириладиган ёпиқ усул энг кенг тарқалган.

1-расм. Куйган жароҳатларни даволашнинг ёпиқ усули.
Шок босқичида қабул қилинган куйган беморларда жароҳат юзаси бироз қиздирилган малҳамли боғлам ёки фурацилин боғлами билан қопланади. Одатда, ушбу гуруҳидаги беморларнинг куйган жароҳатини бирламчи туалети шокдан чиққандан сўнг энг авайловчи усулда ўтказилади.
Куйиш билан клиникага қониқарли ҳолатда (шок ҳолатида бўлмаган) мурожаат қилган беморлар 2% промедол ёки 1% морфин эритмаси юборилгандан сўнг боғлов хонасига ўтказилади. Куйган юзалар атрофидаги терига 0,5% аммиак эритмаси, сўнгра эфир (ёки шароб спирти) билан ишлов берилди. Куйиш юзаси илиқ физиологик эритма ва новокаиннинг 1% эритмаси билан ювилади, бу эса жароҳатни механик тозалашга ёрдам беради. Пинцет ва қайчи билан кўчган эпидермис олиб ташланади. Биз фақат шикастланган катта пуфакчаларни олиб ташлашни афзал кўрамиз, чунки кичик пуфакчалар 2-3 кундан кейин сурилади ёки ёрилиб кетади.
Сўнгра куйган юза 0,25% новокаин эритмаси билан ювилади, шундан сўнг 1% синтомицин малҳамли 3-4 қаватли дока боғлами (пахтасиз) қўйилади. Оёқ қўлларда куйганда иммобилизация қилиш зарур, бу гипсли лонгеталар ёрдамида амалга оширилади. Куйиш локализацияси қўл панжаси ва оёқлар кафт соҳасида бўлганда, ҳар бир бармоқ салфетка билан алоҳида ўралади ва шинага ўрнатилади.
Шифохона ичи инфекцияни камайтириш учун биз асосан юзаки ва чуқур куйишларни бинтлар билан даволашнинг ёпиқ усулидан фойдаландик. Токсемия босқичида энди бошланган нам некроз ва кўп миқдорда плазма йўқотилишида антисептиклар билан нам-қуритувчи боғламлар (фурацилин 1:5000, риванол 1:1000) ишлатилиб, устига синтомицин эмульсияли салфеткалар қўлланилди. Бундай боғлам жароҳатлардан экссудацияни кескин камайтиради ва камроқ қурийди, бу эса кейинги боғлов муолажасини осонлаштиради.
Шуни таъкидлаш керакки, юзаки куйган беморларда малҳамли боғлам билан маҳаллий даволашда 8-12 кун ичида жароҳатларнинг эпителизациясига, IIIA даражали куйган беморларда эса некрозга ўчраган тўқималарни юмшатишга ёрдам берди. Қуруқ некроз мавжуд бўлганда ҳам, малҳамли боғламлар ҳам ишлатилди. Бироқ, уларнинг маҳаллий жараённинг боришига ижобий таъсири етарли бўлмади. Ушбу гуруҳдаги беморларда шикастланиш чуқурлиги туфайли некротомия, некректомия, ампутация ва экзартикуляция ўтказиш зарурияти бўлди.
Септикотоксемия босқичида нам некрозда малҳамли боғлам антисептик эритмалар (фурацилин 1:5000) билан биргаликда ишлатилди. Шу билан бирга, IIIA даражасидаги куйишлар жароҳатларни некроздан тозалашга, сўнгра мустақил оролчалар ва жароҳат четлари эпителизацияга олиб келди. IIIБ -IV даражали куйган беморларда жароҳатлардан экссудация камайди, улар ҳам аста-секин тозаланиб, майда донадор грануляциялар билан тўлади.


Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling