Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети


Download 1.29 Mb.
bet3/11
Sana21.01.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1106734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Феруз методичка

2-расм. Майда донадор грануляциялар пайдо бўлиши.
Чуқур куйиш жароҳати ва коагуляцион некроз бўлган беморларда малҳамли боғламлар (синтомицин эмульсияси) қорақўтирни юмшатиш ва секвестрациясига ва кейинчалик секинлик билан уни кўчишига сабаб бўлади. Кейинчалик улар антисептиклар билан нам-қуритувчи боғламлардан фойдалананилади.
Шуни таъкидлаш керакки, йиринг келиши кўп миқдорда бўлганда ва кўк йиринг таёқчали инфекцияда боғламлар ҳар куни амалга оширилди.
Шу билан бирга, боғлов вақтида антисептик эритма билан салфеткалар устига бор кислотаси кукуни сепилди. Йирик чуқур куйишларни боғлов муолажалари умумий оғриқсизланитириш остида ўтказилди.
Даволашнинг очиқ усули юз, оралиқ ва ташқи жинсий аъзолар куйишида ишлатилди. Бунинг учун куйган соҳа юзаси кун давомида 5-6 марта синтомицин эмульсияси билан мойланди.
Юқорида келтирилган маҳаллий даволашнинг консерватив усуллари фақат юзаки куйган беморлардагина аҳамиятга эга. Чуқур куйишларда жароҳатни автопластикага тайёрлаш ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Бунга, қоида тариқасида, маҳаллий ва консерватив даволанишнинг турли хил тайёргарликдаги операциялари билан бирликда эришилади. Улар орасида бир босқичли некректомия билан аутопластика ёки босқичма-босқич некректомия алоҳида аҳамиятга эга.
Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий консерватив даволанишнинг барча мавжуд усуллари мукаммал эмас. Уларнинг асосий камчилиги шундаки, куйган жароҳатларда йирингли жараёнларни олдини олиш жуда кам ҳолларда эришилади.
Ҳозирги вақтда куйишларни маҳаллий даволашнинг турли хил комплекс усуллари ишлаб чиқилган ва қўлланилмоқда, улар ҳам маҳаллий жарохатланиш жараёнига, ҳам умуман организмга таъсир қилади. Ушбу йўналишдаги ишлар доимий равишда олиб борилмоқда, даволаш усуллари ва воситалари доимий равишда такомиллаштирилмоқда, даволаш тадбирлар кенгаймоқда, янада фаол ва янги дорилар, воситалар ва техникалар, шунингдек уларнинг комбинацияларини излаш давом этмоқда.
Бунда куйиш жароҳатларини маҳаллий даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва мавжуд усулларини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ривожланаётган гемодинамик бузилишларни, қоннинг реологик хусусиятларини, юрак-қон томир тизимининг самарали фаолиятини, жигар ва буйрак фаолиятини тўла қонли коррекциясига куйиш жароҳатларини интенсив маҳаллий даволаш муолажаларисиз, куйиш юзаларини тез ёпиш ва кейинчалик оқилона реабилитациясиз эришиб бўлмайди.
Куйишларни маҳаллий даволаш бўйича замонавий қарашлар у ёки бу усуллардан фойдаланиш керакли клиник самарани таъминламаслигига асосланади. Ҳозирда мавжуд бўлган кузатиш ва тажрибалар асосида куйиш жароҳатдаги патологик жараёнларга бир вақтнинг ўзида шакли ва таъсир механизми жиҳатидан фарқ қилувчи бир нечта даво воситалардан фойдаланиш орқали таъсир қилиш лозим деган хулосага келишимиз мумкин.
Бевосита кузатишларимиз натижасида куйган жароҳатларни комплекс даволашнинг турли усулларини қўллаш бўйича амалий тажриба тўпладик. Бизлар томонимиздан биринчи усуллардан бири иммобилланган протеолитик ферментларни (трипсин, химотрипсин ва бошқ.) мочевина 10% эритмаси билан биргаликда қўлланди. Бундай комбинация некротик массаларни кучишини тезлаштиришга, куйган жароҳатларни тозаланишини стимулайди ва жароҳатларни оператив йўли билан тезроқ ёпишга тайёрлашга имкон беради.
Маҳаллий даволаш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш жараёнида биз ярим ўтказгичли лазер терапиясини даволовчи тадбирлар мажмуасига киритдик. Ярим ўтказгичли лазер терапиясининг муҳим клиник таъсири механизми биостимуляция, антиангинал ва шишга қарши таъсиридан иборат. Лазер нурлари юборилган соҳада қон билан таъминланишининг яхшиланиши, тўқима трофикасини меъёрлашиши натижасида регенератив жараёнларнинг тезлашишига, тўқима газ алмашинувини фаоллашишига, куйган жароҳатларни некротик тўқималардан тезроқ тозаланишига олиб келади. Лазер терапиясини қўллашнинг ягона шарти куйган қорақўтирни ўз-ўзидан ёки фаол жарроҳлик йўли билан кўчиришдир.
Ҳозирги кунда тиббиётда ишлатиладиган гелий-неон ва ярим ўтказгичли лазерларни қўлланлиши қиёсий баҳоланганда, биз ярим ўтказгичли лазерлар афзалликка эга. Унинг қўлайлиги мобиллиги, кўчма шаклда ишлатиш мумкинлиги, узлуксиз ва импулсли иш тартиби ишлашиши билан бирга етарли терапевтик кучга эга бўлганлигидир.
"АГНИС-Л01" лазер терапиясининг ўтказиш техникасида куйиш юзасига фокусланган лазер нури билан кетма-кетликда ҳажми 10 см2 гача бўлган таъсир майдонларига бўлиниб нурлантирилади.
Лазер нури чиқиш қувват зичлиги 10 Мвт/см2 гача бўлиб, нурланиш модуляцияси 70 Гц гача ва импулснинг такрорланиш тезлиги 2,5 кГц бўлган нурланиш майдонига 10 см масофадан, 60-100 сония давомида таъсир қилади. Лазернинг умумий майдонини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир беморга таъсир қилиш вақти 20 дақиқага бўлиши мумкин, даволаш курси 10-15 сеансни ташкил қилади. Жараён мутлақо оғриқсиз бўлиб, фойдаланиш учун деярли ҳеч қандай қаршиликлар мавжуд эмас.
Ярим ўтказгичли лазер терапияси билан биргаликда прополис каби табиий биологик фаол препаратни маҳаллий қўллаш янада истиқболли усул бўлиб ҳисобланади. Бизлар томонимиздан прополис препаратларининг турли авлодларини доимий равишда ишлатиб келинди: 5-10% прополис малҳамидан, коллитиндан ва ярим функционал “Колетекс” салфеткалари шаклида иммобилизация қилинган прополисгача.
Ушбу салфеткалар тўқимачилик материалида иммобилизация қилинган бинар таъсирга эга бўлган ферментидан ташкил топган. Препарат Россия Фанлар Академиясининг технологик маркази лабораториясида ишлаб чиқилган. Прополиснинг спиртли экстрактлари ва малҳамлардан фойдаланганда терининг қаттиқ таъсирланиши ва жиддий аллергик реакциялар қайд этилди.
«Колетекс» атравматик стерил салфеткалари трикотаж матодан тайёрланган бўлиб, таркибида 6,58 мг/см2 гача прополисни сақлайди ва юқоридаги келтирилган камчиликлардан ҳолидир. Иммобилизация натижасида препарат қопловчи тўқималарга қўзғатувчи таъсир кўрсатмайди ва қонга ҳам сўрилмайди.


Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling