Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети


Download 1.29 Mb.
bet4/11
Sana21.01.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1106734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Феруз методичка

3 -расм. «Колетекс» атравматик стерил салфеткалари
Юқоридаги салфеткаларнинг таъсир механизми микробларга қарши таъсирнинг узоқ давом этиши, репарация жараёнларининг боришини яхшиланиши ва некротик тўқималарнинг емирилишини тезлашиши билан изоҳланади.
Қўллаш усули қуйидагича: куйган жароҳат антисептик эритмалар билан ювилади, эркин ётган некротик соҳа ва фибрин қопламалари олиб ташланади, шундан сўнг лазер терапияси курси ўтказилади, сўнгра «Колетекс» салфеткалари жароҳатга қўйилади, бундан олдин салфетка иш томони стерил физиологик эритма билан намланади. Боғлам бинт ва пахта билан фиксация қилинади.
Салфеткаларнинг узоқ муддатли таъсирини ҳисобга олган ҳолда, боғламлар кунаро алмаштирилади ва лазер терапияси муолажалари эса ҳар куни ўтказилади, шу билан бирга лазер нурлари таъсирига боғлам борлиги тўсқинлик қилмайди. Клиник маълумотлар шуни кўрсатдики, яримўтказгичли лазер терапияси ва “Колетекс” салфеткаларининг бирликдаги комбинацияси некротик тўқималарни кўчишини тезлаштиришга, жароҳатни пластик ёпишга тезроқ тайёрлашга ва ўтказилган аудиодермопластиканинг кейинги натижаларини яхшилашга имкон берди.
Бизлар томонимиздан иммобилизация қилинган прополис препарати чуқур куйиш жароҳатлари билан кекса ва қария ёшдаги 62 беморда (тана юзасининг 10-20%) даволаш учун ишлатилди. Салфеткалар жароҳатлардаги қорақўтир тушгандан сўнг ёки некректомиядан кейин (шикастланишдан 10-11-12 кун ўтгач) қўйилди.
Боғламларни алмаштириш вақтида жароҳатлар антисептик билан ишлов берилиб, кейин дока тампонлари билан қуритилди. Салфетканинг даволаш хусусиятларини кучайтириш мақсадида хлоргексидин биглюконат ёки 10% мочевина эритмаси билан бирга ишлатилди. Иммобилизация қилинган қопламанинг узоқ муддатли таъсири боғламларни ҳафтасига 2-3 мартадан кўп бўлмаган ҳолда алмаштиришга имкон беради.
Жарроҳлик амалиёти пластик жарроҳликка тайёргарликдан сўнг амалга оширилди, яъни бунда ёрқин грануляциялар мавжудлиги, йирингли қатламлар ва суюқ йирингнинг йўқлиги назарда тутилади. Фиксациядан сўнг 9 ва 15-кунларда жароҳатдан ажралган суюқлик Романовский усулида бўялди ва иммерсион микроскоп тизими остида кўрилди.
Цитологик назорат шуни кўрсатдики, кузатилган беморлар йирингли таначаларнинг регенератив ҳужайраларга (фибробластлар) алмашиши сезиларли даражада тезлашди. Бундан ташқари, жароҳат 9-20 кундан кейин тозаланди, беморни стационар даволаниш муддати 45-50 кунни ташкил қилди.
Шундай қилиб, иммобилизация қилинган "Колетекс" прополис препарати чуқур куйган беморларни жарроҳлик даволашга тайёргарлик муддатини ўртача 10-12 кунга қисқартиради ва даволанишга ҳаражатларни тежаш имконини беради. Бизнинг кузатишларимиз натижалари кекса ва қария ёшдаги одамлардаги чуқур куйишларни даволаш учун ишлатиладиган иммобилизация қилинган прополис препаратини қўллаш истиқболли эканлиги қайд этилди.
Куйган жароҳатларни маҳаллий даволашнинг энг замонавий ва истиқболли усулларидан бири - бу тўқимачилик асносида иммобилизация қилинган металл комплекслардан фойдаланишдир. Металл сифатида рух ва кумушнинг турли бирикмалари ишлатилиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган металл комплекслар некролитик ва бактерицид таъсирини ўзида акс эттиради. Протеолитик ферментлар трипсин, химотрипсин ёки коллитиннинг оқилона комбинацияси, шунингдек, металл комплекслари ўзига хос биологик скалпелни ифодалайди, бунда улар плазминни фаоллаштириш орқали некротик тўқималарни "эритади" ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Бактериялар қобиғидаги ўзгаришлар туфайли йирингли микрофлоранинг қаршилиги пасаяди.
Металл комплексларнинг ўзига хос таъсири бактерияларнинг ҳужайрага кириб бориши, ДНК спирали бўйлаб боғланишлар ҳосил бўлиши ва ядро юзасида тўпланиши туфайли яққол бактерицид ва бактериостатик таъсирга эга бўлади. Рух металли метаболик жараёнларда иштирок этиб, жароҳатни битишини тезлаштиради ва эпидермиснинг тикланишига ёрдам беради. Ушбу препарат Москвадаги лазер тиббиёти илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган ва бизлар томонидан 45 беморда синовдан ўтган.
Юқоридагиларни умумлаштириб, яна бир бор таъкидлаш жоизки, физик омиллар ва кимёвий фаол дорилар ёрдамида жарроҳатларини маҳаллий даволаш комплекси куйиш жароҳатини тозаланишини тезлаштиради, тўқималарнинг зарурий регенератив фаоллигини таъминлайди. Натижада, куйиш юзалари комплекс терапиянинг якуний босқичи – терини пластика қилиш учун тезроқ тайёр бўлади, бу эса реабилитациянинг яқин ва узоқ муддатдаги натижаларини яхшиланишига олиб келади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling