Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети


Download 1.29 Mb.
bet8/11
Sana21.01.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1106734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Феруз методичка

5-расм. Некротомиядаги кесмалар. А) лозим бўлганда, нуқтали чизиқлардан чекиниш мумкин. Б) модифицирланган кесмалар (Huner буйича)
Ўлик тўқималарни юзасидан то бутун чуқурлигигача ёки ҳатто чуқур фасцияга олиб ташлаш некректомиянинг янада радикал усули ҳисобланади. Ушбу операция анъанавий жарроҳлик асбоблари - қайчи ёки скалпел ёрдамида амалга оширилади.
Некротик терини умумий блок билан олиб ташлаш керак. Дастлаб некротик терининг бутун чуқурлиги буйича параллел кесмалар ўтказиш мумкин, сўнгра тери ости ёғ клечаткалари катта ва кичик қатлами билан бирга лента шаклидаги тасмаларни олиб ташлаш мумкин.
Операция вақтида гемостазга водород пероксид ёки аминокапрон кислота эритмаси билан шимдирилган дока салфеткаларини қўллаш орқали эришилади. Катта қон томирлари боғланади. Баъзи ҳолларда гемостазнинг мустаҳкамлигига ишонч бўлмаганда операцияни икки босқичга ўтказиш заруратини келиб чиқади. Иккинчи босқич, некректомиядан 2-3 кун ўтгач, илгари тайёрланган жойга тери пластикаси амалга оширилади, бунда ҳаётчан бўлмаган тўқималарнинг аниқланган жойларини олиб ташланади, бу эса тери трансплантациясининг янада муваффақиятли натижасига билан якунланишига имкон беради. Ўлик тўқималарни эрта олиб ташлашдан кейин пайдо бўладиган асептик жароҳатда терини пластика қилиш учун мақбул шароитлар яратилади.
Агарда бирламчи ва эрта терини пластикаси муваффақиятли ўтказилса, шикастланган ўчоқнинг прогрессив интоксикацияси ва жароҳатларда инфекция ривожланишининг олдини олади, куйиш касаллигининг кейинги ривожланиш эҳтимолиятини бартараф қилади ва куйиш жароҳатларни энг қисқа вақт ичида бирламчи битишига олиб келади. Терининг эрта тикланиши даволаниш муддатини қисқартиришга, эркин тери пластикасини янада ижобий функционал ва косметик натижаларини таъминлашга имкон беради.
Бир вақтнинг ўзида катта кўламда некректомия билан бирга терини пластика қилиш травматик операция бўлиб, у сезиларли қон йўқотиш билан бирга кечади. Агар жароҳатларни тери аутотрансплантлари билан тўлиқ ёпишни имкони бўлмаса ёки тўлиқ битиб кетиши кузатилмаганда, ушбу операциядан кейин беморнинг аҳволи ёмонлашади.
Шунинг учун эрта некректомия учун кўрсатмалар асосан тана юзасининг 10-15% дан кўп бўлмаган куйишларда белгиланди. Дастлабки босқичларда катта кўламда некректомия ва терини пластика қилиш замонавий анестетик ёрдамга эга бўлган ва операция вақтида қон йўқотилишини етарли даражада қоплаш учун шароитларга эга бўлган ихтисослашган куйиш бўлимларида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling