Дастур ҳажми 36 кредит .
Ўқиш шакли:
• кундузги - ўқиш ишдан ажралган ҳолда
• оn/offline, масофавий - ўқиш ишдан ажралган/ ажралмаган ҳолда
• сайёр - ўқиш ишдан ажралган/ ажралмаган ҳолда ўтказилади.
Машғулотларни ўтиш тартиби:
• Кундузги - кунига 6 кредит, машғулотлар 8.30 да бошланиб, 13.30 да тамом бўлади.Тушлик 30 дақиқа.
• оn/offline, масофавий – кунига 3 кредит
• сайёр – кунига 6-8- кредит
Режалаштирилаётган таълим натижаларидан сўнг такомиллаштирилиши лозим бўлган касбий компетенция:
ЛОР аъзолари аллергик касалликларининг ташхислаш, қиёсий ташхислаш, шу мақсадда қўлланиладиган замонавий текшириш усулларини амалиётда кенг кўллаш имкониятига эга бўлади;
ЛОР аъзолари аллергик касалликларини ўз вақтида самарали даволашга эришиш учун беморлар организмининг функционал ҳолатини баҳолай олади;
ЛОР аъзоларининг аллергик касалликларининг амалда қўлланиб келаётган клиник протоколлар, миллий стандартлар 10-КХТ ва далилларга асосланган тиббиёт қоидалари асосида ташхислаш мезонлари ва инновацион даволаш асосида қўллаш бўйича кўникмаларни оширади.
Ўқиш тугагандан сўнг бериладиган хужжат: ўқув дастур бўйича таълим олишни муваффақиятли якунлаган ва якуний аттестацияни топширган тингловчиларга “ЛОР аъзоларининг аллергик касалликлари “ мавзули малака оширганлиги ҳақида Давлат намунасидаги сертификат берилади.
МАВЗУЛИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЎҚУВ РЕЖАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |