Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази


Download 83.49 Kb.
bet9/21
Sana18.10.2023
Hajmi83.49 Kb.
#1707198
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
446291 ryx782xf

Мақсад. Амалдаги стандартлар ва клиник протоколларга мувофиқ, далилларга асосланган тиббиёт тамойиллари таянган ҳолда отохирургия бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни чуқурлаштириш ва янгилаш асосида оториноларинголог шифокорларнинг ушбу йўналишдаги касбий компетенцияларини ривожлантиришдан иборат.
Вазифалар:

  • отохирургияни ҳозирги кундаги ривожланиши ҳолатидан келиб чиққан ҳолда қулоқининг топографик анатомияси, физиологияси бўйича, нур ташхис теширишларнинг янги маълумотларга таянган ҳолда назарий билимлар доирасини кенгайтириш;

  • қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиёти турларини таснифи, уларни бажаришни ташкил этиш шартлари, кўрсатмалари ва қарши кўрсатмалари, тайёргарлик босқичида бажарилиши зарур тадбирларни таҳлил этиш;

  • қулоқда ўтказиладиган жарроҳлик амалиётидан турлари, уларни бажариш шароитларини ёритиш;

  • қулоқда ўтказиладиган жарроҳлик амалиётидан кейин беморларни парвариш қилиш, у билан боғлиқ асоратларнини, уларни профилактикаси ва бартараф этиш йўлларини таҳлил этиш.

Таълим олувчилар контингенти: интернатура, клиник ординатура, магистратура ёки бошланғич ихтисослаштиришда мазкур мутахасисликни эгаллаганлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлган шифокор оторииноларингологлар.


Тингловчини ўқув дастурни ўзлаштириши учун зарур бўлган компетенция:
- оториноларингологик касалликлар тўғрисида кенг қамровли билимларга эга бўлиш, уларни турли кўринишдаги клиник кечишларини изоҳлаши;
- қулоқ касалликларини мустақил ташхис қўйиши ва зарур даволаш режасини белгилай олиши;
- қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиётларининг кўрсатмаларини аниқлаш учун ўтказиладиган текшириш усуллари ҳақида чуқур билимга эга бўлиш ва улар натижаларини мустақил тахлил қила олиши;
- шифокор оторииноларингологнинг квалификация таснифида кўрсатилган амалий кўникмаларни мустақил бажариши ёки ўтказиш техникаси хақида маълумотга эга бўлиши;

Download 83.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling