- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
- ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
- ТОКСИКОЛОГИК КИМЁ КАФЕДРАСИ
- Маъруза № 16
- МАВЗУ: Пиразол хосилалари: феназон (антипирин), пропифеназон (амидопирин), метамизол натрий (аналгин) ва фенилбутазон (бутадион). Токсикологик аҳамияти, ажратиб олиш ва таҳлил усуллари
-
- Тошкент – 2023 й.
- Маъруза вақти - 2 соат.
- Ўқитиш мақсади - Талабаларни органик заҳарли моддаларни ажратишда кислотали эритмадан органик қатламга ўтувчи моддаларни (антипирин, амидопирин, анальгин ва бутадион) токсикологик аҳамияти, сифат ва миқдорини аниқлаш усуллари билан таништириш.
- Маъруза режаси: Кучсиз асос ва нейтрал хоссали алкалоид ва синте тик моддалар,токсикологик аҳамияти, миқдорини аниқлаш усуллари. антипирин, амидопирин, анальгин ва бутадион таҳлил қилиш усуллари.
- Адабиётлар:
- 1. В.Ф.Крамаренко - "Токсикологическая химия". Киев, 1989г.
- 2. Л.Т.Икромов ва б. “Токсикологик кимёдан практикум". Тошкент, 2007й.
- 3. Г.Маждракова, П.Попхристова - Лекарственная болезнь. София, 1976г.
- 4.А.В.Белова- Руководство к практическим занятиям по токсикологической химии .М,1976г.
Антипирин Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Антипирин махаллий қўлланишда қонни тўхтатиш хусусиятига эга. - Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Антипирин махаллий қўлланишда қонни тўхтатиш хусусиятига эга.
- Заҳарланиш аломатлари:
- ҳарорат пасаяди,
- кўнгил айнийди,
- қусади,
- нафас олиш қийинлашади,
- юрак уриши секинлашади,
- одамнинг уйқуси келади,
- алаҳсирайди ва охирида ҳушидан кетади.
- Метоболизми.
- Антипиринни организимда метаболизмга учраб (30-40%) 4-гидросиантипиринни, (10%) 3-гидроксиметил антипирин, n-гидроксиантипирин ва (6%) норантипиринни ҳосил қилади. Таҳминан 5% ўзгармаган ҳолда пешоб билан 24 соат давомида ажралади.
- Ашёвий далил таркибидан ажратиб олиш: нордонлаштирилган сув ёки спирт ёрдамида кислотали ва ишқорий муҳитда ажратиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |