Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Чин (идиопатик) экзема ўткир яллиғланишли шишли эритема билан бирга 
кечади ва серопапулалар ёки пўфакчалар гуруҳи тошиши, ҳўл ёки қуруқ 
бўлиши мумкин. 
Микробли экзема сурункали инфекция ўчоғи ўрнида ривожланади ва ўткир 
яллиғланишли, кескин чегараланган йирик тўлқинсимон ўчоқлар ҳосил 
қилади. 
Себореяли экзема – себорея билан оғриган беморларда ёғ безлари кўп тери 
участкалари (бошнинг соч қисми, қулоқ супралари ва бошқалар) да пушти
қизил рангли, усти қипиқли, катталиги ва шакли ҳар хил доғ шаклида 
ривожланади. 
Лаборатор диагностика. Диатез кўринишлари кучли намоён бўлганда 
қонда ўртача лейкоцитоз, эозинофилия, лимфоцитоз, моноцитоз, ЭЧТ озгина 
ортади, баъзан нома – ёки гипохром анемия қайд этилади. 
 
Дифференциал диагностика 
 
Экссудатив диатезни нейродермит, терининг замбуруғли жароҳатлари, 
лимфатик – гипопластик диатездан фарқлаш лозим. 
УАШ тактикаси 
 
Рационал овқатланиш - оқсил, ёғ, углеводлар миқдори бола ёшига 
тегишли овқатлантириш нормаларига мос келиши зарур. Кўкрак сути билан 
озиқланадиган болада ЭКД пайдо бўлганда она рационидан облигат 
аллергенлар чиқариб ташланади. 
Антигистамин препаратлар (задитен 0,025 мг/кг/сут, тавегил 0,025 мг/кг/сут, 
супрастин 1-2 мг/кг/сут) эрталаб ва кечқурун тавсия этилади. 
Бошнинг соч қисми зарарланганда олтингугурт ва салицил кислотали 
(салицил кислота ва олтигугуртдан 1 қисмдан 100 қисм асосга) сорболен 
креми тавсия этилади. Крем бошга уйқудан олдин суртилади ва эртасига 
болалар шампуни билан ювиб ташланади, муолажа ҳафтасига 3 марта 
такрорланади. 
Юз, тана ва тери бурмалари зарарланганда олтингугурт ва салицил кислотали 
сорболен креми (2 қисм олтингугурт ва салицил кислота 100 қисм асосга) ёки 
1% ли гидрокортизон мази қўлланилади. 
Чот ораси зарарланганда гидрокортизон ва нистатин ёки кетоконазол 
мазларининг тенг миқдордаги аралашмаси қўлланилади. 
Болани илиқ сувда чўмилтириш, чўмилгандан кейин юмшоқ сочиқда артиш, 
ҳаво ва қуёш ванналари тавсия этилади, бошнинг сочли қисмидан 
қипиқларни олиб ташлаш учун ёғ суртиш, ўз вақтида ҳўл тагликларни 
алмаштириш, нозик ва сезгир тери участкаларига цинк пастасидан енгил 
(юпқа) қатлам суртиш тавсия этилади.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling