Диуретик дори воситаларининг клиник фармакологияси
Диуретиклар деб буйрак нефронларининг турли қисмларига таьсир
қилувчи,сийдик билан натрийнинг чиқарилишини таьминловчи ва
натижада
хужайра ташқарисидаги суюқлик хажмининг камайишига олиб келувчи дори
воситаларига айтилади. Ортиқча миқдордаги натрий ва сувни организмдан
чиқариш орқали диуретиклар юрак қоринчалари деворига
систолик ва
диастолик босимнинг ва миокарднинг кислородга талабининг камайишини
таьминлайди, коронар қон айланишини яхшилайди, миокард қисқариш
қобилиятини оширади, ўпка артерияларида босимни пасайтиради, артериал
гипоксияни сусайтиради. Натрий экскрецияси ошиши, хужайра ташқариси
суюқлиги хажми камайиши , юрак зарби пасайиши
ва яна диуретикларнинг
вазодилятация эффекти хисобига артериал босимнинг пасайишини юзага
келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: