Расм 6. Дистал каналчада натрий хлорнинг реабсорбцияси.
Тиазидли ва тиазидсимон диуретикларнинг диуретик таъсири ўрта кучли,
чунки фильтрацияланган натрийнинг 90%и дистал
каналчаларга келгунча
реарбсорбцияланиб бўлади. Калий ва водород ионларининг экскрецияси ҳам
ошади. Тиазидли ва тиазидсимон диуретикларни узоқ муддат қўллаш
давомида паратгормон сезувчанлигининг ошиши туфайли кальций
экскрецияси сусаяди. Тиазидли ва тиазидсимон диуретиклар буйракда қон
айланиши ва фильтрация тезлигига таъсир кўрсатмайди. Узоқ муддат
қўлланилганда индапамид қон томирларининг норадреналин ва ангиотензин
IIга нисбатан
сезгирлигини пасайтиради, бу томирлар силлиқ мушакларда
натрийнинг миқдорини камайтириши ва простагландинлар синтезини
стимуллаши билан боғлиқ. Натижада периферик қон томирларнинг умумий
қаршилиги камаяди.
Фармакокинетика.
Тиазидли
ва
тиазидсимон
диуретикларнинг
фармакокинетик кўрсаткичлари 3-иловада келтирилган.
Қўллашга кўрсатмалар:
-
Артериал гипертензия;
- Шиш синдроми;
- Нефроген қандсиз диабет;
- Сийдик йўлларида тош ҳосил бўлмаслиги профилактикаси;
- Галогенлар билан заҳарланишда;
- Глаукома
Ножўя таъсирлари:
Тиазидли ва тиазидсимон диуретикларнинг асосий ножўя
таъсири сув-
электролит мувозанатининг бузилиши билан боғлиқ: гипокалиемия,
гипонатриемия, гипохлоремия,
метаболик алкалоз, гиперкальциемия,
артериал гипотония. Тиазидли ва тиазидсимон диуретиклар метаболизмга
салбий таъсир кўрсатади. Инсулин секрециясини камайтириши орқали
гипергликемия чақиради. Гиперлипидемия, гиперурикемия ривожланади.
Шунингдек,
МНС томонидан-бош айланиши, бош оғриғи, парестезия,
ксантопсия, МИТ томонидан- иштаҳа сусайиши, кўнгил айниши, қусиш, ичак
санчиғи, диарея, ич қотиши, холецистит, панкреатит. Интерстициал нефрит,
анемия, нейтропения ҳамда аллергик реакциялар юзага келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: