Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси
Юз, қўл мушакларини кучсизлиги ёки сезгирлигини камайиши
Download 1.93 Mb.
|
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis
Юз, қўл мушакларини кучсизлиги ёки сезгирлигини камайиши
(айниқса тананинг бир томонида) Эс-ҳушнинг чалкашлиги Тўсатдан бузилишлар: гапиришда кўришда (бир ёки ҳар иккала кўзда) юриш, координации, мувозанатда бош айланиши кучли бош оғриғи Хомиладорларда артериал гипертензия. Русчада бу ерда бу йўқ Хомиладорлардаги АГ клиник белгилари ва пировард натижадаги оқибати турли- туманлиги сабабли уларни алоҳида гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Хомиладорлик даврида АБ ошиш механизмлари хозиргача аниқ маълум бўлмасада, улар, шубхасис, мураккабдир. Кўп холларда касаллик хомиладорлик охирида АБ нинг ўртача ошиши кўринишида кечиб, протеинурия кузатилмайди ва туғруқнинг дастлабки ҳафталаридан сўнг меърига келади. Унинг ўтиб кетувчи ёки кеч пайдо бўлувчи кўринишларида она ва хомила учун турли салбий оқибатлар деярли кузатилмайди. Хомиланинг касалланиши ва ўлими протеинурия (24 соатда 2 марта текширилган сийдик таркибида 300 мг дан кам бўлмаган) билан кечадиган артериал гипертензияда юқори бўлиб бу холат одатда преэклампсия деб аталади. Преэклампсиянинг енгил ва оғир шакиллари фарқланади. Енгил преэклампсия АБ нинг бир оз ошиши (140-159/90-109) ва ўртача даражадаги протеинурия билан кечади. АГ, юқори протеинурия ( бир кунда 5 граммдан кўп), бош мия, буйрак (креатинин миқдори 2 мг/л дан кўп), жигар шикастланиши белгилари (гемолиз ёки тромбоцитопения <100000 1 мм3 да), ҳамда ўпка шиши билан кечганда оғир преэклампсия тўғрисида ўйлаш лозим. Артериал гипертензияга чалинган беморларни қўшимчатекшириш усуллари; Умумий амалиёт врачи беморларни лаборатор - асбобий текширишлар ўтказишга юборишдан олдин ўз таркибида бир нечта алгоритмик изланишларни қамраб олган қуйидаги дастлабки кузатувларни амалга ошириши лозим: 1. АБ ошиш вақтини, АГ нинг турини, юрак- қон томир касалликлари пайдо бўлиш хавфини, бошқа омиллар мавжудлигини, ҳамда уларга таъсир этиш мумкин ёки йўқлигини, нишон -аъзоларнинг шикастланиш даражасини; 2. Артериал гипертониянинг хақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш; 3. Тўлиқ анамнез йиғиш. Касаллик тарихида артериал гипертонияга хос қуйидаги маълумотлар албатта қайд этилиши лозим: АБ неча ёшдан ошиб туради ва унинг юқори кўтарилиш даражаси рақамлари; Нишон-аъзоларнинг шикастланиш белгилари ва уларнинг даражаси; Симптоматик АГ белгиларининг мавжудлиги; Гипотензив терапиянинг самарадорлиги ёки унинг асоратлари; Ёндош касалликлар ва мавжуд хатарли омиллар; Оила анамнезида АГ мойиллик; Анамнезда дори-дармонларнинг турли салбий таъсирлари. 4. Физикал текшириш. Физикал текширишларни ўтказишдан мақсад нишон -аъзолар холатини баҳолаш ва АГ сабабларини аниқлашдан иборат. Айрим холларда эса объектив текшириш натижалари биринчи босқичнинг ўзидаёқ АГ нинг иккиламчи характерга эга эканлигини аниқлаш имконини беради (2-расм). Беморни кўздан кечираётганда қуйидаги холатларга эътибор бериш лозим: гавданинг юқори ва пастки қисмлари ассиметрияси; тери қопламининг ранги (тери ва кўз склераларининг гиперемияси, бинафша рангли стриялар); соч қопламининг мутаносиблиги; семириш (унинг турлари, ойсимон юз); қалқонсимон без холати (экзофтальм мавжудлиги), бўғимларнинг деформацияси. Қон босими одатда иккала қўл ҳамда оёқларда ўлчанади ва меъёрда оёқларда босим қўлларга нисбатан 20-40 мм симоб устунига юқори бўлади. Юрак ва томирлар аускультациясида аорта қопқоқлари, қорин аортаси, уйқу, буйрак, сон артериялари ҳамда пульс холатига алоҳида аҳамият бериш лозим. 5. Лаборатор ва асбобий текширишлар: I. Барча беморлар қуйидаги текширишлардан ўтказиладилар: 1. Умумий қон тахлили (гемоглабин, эритроцитлар, лейкоцитлар, ЭЧТ). 2. Умумий сийдик тахлили (нисбий зичлиги, оқсил, глюкоза, цилиндрлар, эритроцитлар, лейкоцитлар, бактериялар). 3. Қоннинг биокимёвий тахлили (натрий, креатинин, мочевина, плазмадаги калий миқдори). 4. Электрокардиограмма. II. Анамнез ва кўрик натижаларига асосланган холда қуйидаги текширишлар ўтказилади: 1. Суткалик сийдик чўкмасининг микроскопияси. 2. Қонда қанд, холестерин ва триглицеридлар миқдори. 3. Зардобда кальций, фосфор, сийдик кислотаси даражаси. 4. Кўкрак қафасини рентгенологик текшириш. 5. Эхокардиография. 6. Буйракларни ультратовуш ёрдамида текшириш. III. Иккиламчи артериал гипертонияни аниқлаш учун махсус текширишлар: 1. Реноваскуляр ва буйрак паренхиматоз касалликларини аниқлаш учун: - вена ичи пиелографияси; - қорин аортаси ва буйрак томирлари ангиографияси; - сийдикни бактериологик текшириш. 2. Альдостеромани аниқлаш учун: - плазмада калий ва натрий нисбатини аниқлаш; - плазмада альдостерон миқдорини аниқлаш; - плазмада ренин миқдорини аниқлаш; - буйрак усти безларини текшириш (рентген, УЗД, компьютерли томография). 3. Феохромацитомани тасдиқлаш учун: - қон ва сийдикда адреналин миқдорини аниқлаш; - қон ва сийдикда норадреналин ва дофамин миқдорини аниқлаш; 4. Иценко-Кушинг касаллиги ва синдромини аниқлаш учун: - қонда ва сийдикда 17-кетостероидлар миқдорини аниқлаш; - бош мия турк эгари ренггенографияси; - тунги дексаметазонли тест ўтказиш; - қонда адренокортикотроп гормон миқдорини аниқлаш. Лаборатор-инструментал текширув усуллар режаси 1-чизмада келтирилган. 2-расм. Артериал гипертензия билан оғриган беморларни физикал текшириш. 100000> Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling