Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Артериал гипертония ривожланишига олиб келувчи хавф омиллари


Download 1.93 Mb.
bet2/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis

Артериал гипертония ривожланишига олиб келувчи хавф омиллари


1-расм.

Охирги йилларда аҳоли орасида симптоматик АГ кўп учрамоқда. Шу сабабли соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғимида ишловчи врачлар беморда юқори ҚБ аниқлаган барча ҳолларда иккиламчи АГ бўлиши эҳтимоли ҳақида ўйлашлари лозим. Чунки беморларни зарур тегишли лаборатор ва асбобий текширувларга юбориш, ҳамда муваффақиятли даволаш унинг ўз вақтида аниқланиши билан узвий боғлиқдир.


Ҳозирги вақтда АГ нинг ривожланиш механизмлари етарли даражада ўрганилган ва бу бизнинг иккиламчи АГ ҳақидаги билимларимизнинг чуқурлашуви билан боғлиқ. Асосан ҚБ юракдан қон отилиши ва умумий периферик қон томир қаршилиги ўртасидаги ўзаро нисбат билан белгиланади. Унда кўп сонли ўзаро узвий боғланган прессор ва депрессор ҳамда қатор бошқа омиллар (олий нерв марказлари, эндокрин аъзолар, юрак, буйраклар, артерияларнинг тузилишидаги ўзгаришлар, ҳажм кўрсаткичлари ва қоннинг реологик хоссалари ва бошқалар) қатнашади.
АГ га ташхис қўйишда ва уни даволаш мезонларини танлашда умумий амалиёт врачи касалликнинг мавжуд турли хил таснифлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим. Уларнинг турли муаллифлар томонидан таклиф этилганлиги ва ҳар хил талқин этилганлиги АГ босқичлари, оғир-енгиллик даражаси ҳамда кечишини аниқлашда қатор мураккабликларни вужудга келтиради ва монанд даво чораларини танлашни, шунингдек статистик ҳисоботларни қийинлаштиради. Ҳозирги вақтда ЖССТ экспертлари ҳайъати учта йўналишда: АБ даражаси, мўлжал аъзоларнинг зарарланиши ва касаллик этиологияси бўйича тузилган таснифдан фойдаланишни тавсия этади. Бу таснифлар 1-3 жадвалларда келтирилган.
1-жадвал
Артериал гипертонияни қон босими даражасига кўра таснифи.
(ЖССТ экспертлари ҳайъати таклифи 1992 й)







Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling