Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


иссиқлик ўтказувчанлик [ёки кондукция]


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

иссиқлик
ўтказувчанлик [ёки кондукция] дейилади. Газ ва томчили суюқликларда
молекулаларнинг ҳаракати натижасида ёки қаттиқ жисмларда кристалл
панжарадаги атомларнинг тебраниши таъсирида ёхуд металларда эркин
электронларнинг диффузияси оқибатида иссиқлик ўтказувчанлик жараёни
содир бўлади. Қаттиқ жисмларда ва газ ёки суюқликларнинг юпқа
қатламларида иссиқлик асосан иссиқлик ўтказувчанлик орқали тарқалади.
Газ еки суюқликларда макроскопик хажмларнинг ҳаракати ва уларни
аралаштириш натижасида юз берадиган иссиқликнинг тарқалиши
конвекция
дейилади. Конвекция 2 хил бўлади: эркин ва мажбурий. Газ ёки суюқлик
айрим қисмлардаги зичликларнинг фарқи натижасида ҳосил бўладиган
иссиқликнинг алмашиниши табиий ёки эркин конвекция дейилади.
Ташқи кучлар таъсирида [м: суюқликларни насослар ёрдамида узатиш
ёки уларни механик аралаштиргичлар билан аралаштириш пайтида]
мажбурий конвекция пайдо бўлади.
Иссиқлик 
энергиясининг 
электромагнит 
тўлқинлар 
ёрдамида
тарқалиши иссиқликнинг нурланиши деб юритилади. Хар қандай жисм
ўзидан энергияни нурлатиш қобилиятига эга. Нурланган энергия бошқа
жисмга ютилади ва қайтадан иссиқликка айланади. Натижада нур билан
иссиқлик алмашиниш жараёни содир бўлиб, у ўз навбатида нур чиқариш ва
нур ютиш жараёнларидан ташкил топган.


Иссиқлик ўтказувчанлик
Бирор жисм [ёки суюқлик] нинг ичида ҳарорат хар ҳил бўлганида
иссиқлик энергияси иссиқлик ўтказувчанлик орқали тарқалади. Бундай ҳолда
температура майдони
t = f(x,y,z,τ)
булади.
Бу ерда,
t – текширилаётган нуқтадаги харорат,
x, y, z – текширилаётган нуқтанинг координаталари
τ – вакт.
Агар ҳарорат вақт давомида ўзгармаса, ҳарорат майдони турғун
булади.
Бир хил ҳароратга эга бўлган нуқталарнинг геометрик ўрни изотермик
юза деб юритилади. Ҳарорат ўзгаришини (∆Т) изотермалар орасидаги
масофага бўлган (∆η) нисбати температура градиенти.

Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling