Ўткир асоратланмаган пиелонефрит бўйича далилларнинг қисқача мазмуни:
4
Ўткир пиелонефрит билан касалланган барча беморлар, умумий сийдик
таҳлилидан ташқари, антибиотикларга сезувчанликни текшириш билан сийдикни
бактериологик экмага топширишлари керак.
2В
СЧЙИ белгилари ёки симптомлари кузатилмаган бактериурия билан касалланган
беморларда пиурия симптоматик бактериурия сифатида баҳолаб бўлмайди ва
антибактериал терапияни бошлаш учун кўрсатма ҳисобланмайди.
4
Беморда даволаш бошланганидан 72 соат ўтгач ёки асоратларга шубҳа
қилинганда (масалан, сепсис), фебрил ҳарорат кузатилиши давом этаверса,
қўшимча текширув усулларини ўтказиш тавсия этилади, шу жумладан контраст
кучайтиришсиз МРТ.
А
Мунтазам ташхис қўйишда сийдикнинг умумий таҳлили, шу жумладан
эритроцитлар, лейкоцитлар ва нитритларни баҳолаш билан ўтказиш керак.
А
Пиелонефрит билан касалланган беморларга антибиотикларга сезувчанликни
аниқлаш билан бактериологик экмани ўтказиш тавсия этилади.
А
Обструктив пиелонефрит касаллигини истисно қилиш учун юқори СЧЙ УТТ
ўтказиш керак.
5-жадвал
Ҳомиладор аёлларда оғир даражали ўткир асоратланмаган пиелонефритнинг
парентерал антибактериал давоси
Дори-восита номи
Кунлик дозаси
Цефтриаксон
кунига 1 маҳал 1-2 г дан
Цефотаксим
кунига 3-4 маҳал 2 г дан
Цефобактам
кунига 3 маҳал 1,5 г дан
Цефтазидим
кунига 3-4 маҳал 1-2 г дан
Цефепим
кунига 2 маҳал 1-2 г дан
Ампициллин
ҳар 6 соатда 2 г дан
Пиперациллин/тазобактам
кунига 4 маҳал 2,5-4,5 г дан
Гентамицин
кунига 1 маҳал 5 мг/кг дан
Амикацин
кунига 1 маҳал 15 мг/кг дан
Имипенем/циластатин
кунига 3 маҳал 0,5 + 0,5 г дан
Меропенем
кунига 3 маҳал 1 г дан
Эртапенем
кунига 1 маҳал 1 г дан
Do'stlaringiz bilan baham: |