Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги
УСВда булган беморларнинг парвариши
Download 271.5 Kb.
|
1-мавзу
УСВда булган беморларнинг парвариши.
УСВда булган барча болалар эьтиборга лойик. Аппаратнинг хар кандай бузилиши, шлангларнинг кисилиши, трубканинг шиллик моддалар билан ёпилиши беморнинг ахволини критик холатга тезда олиб келади. Шунинг учун беморнинг ахволини кузатиб бориш билан, унинг гемодинамик курсаткичларига: кондаги кислород, кислота –ишкор курсаткичига ахамият бериб бориш зарурдир. Хавони намлаб берган билан, унинг тулик мустакил нафас сингари таьмин этмаслигини хисобга олиб, интубацион трубкага хар 1-1,5 соатда 0,5-1 мл стерил физ.раствор юбориб турилади. Хусусан нафас йулларида балгам куп булса, хар 2 соатда интубацион трубка ёрдамида мукалитик препоратлар юборилади ва аспирация булмаслик учун электр сургичлар ёрдамида тозалаб турилади. Бунда беморга «Амбу» копчасида суньий нафас берилиб, кейин интубацион трубкадан стерил катетер юборилиб шилимшик моддалар суриб олинади. Манипуляциянинг давомийлиги 8-10 сек. ошмаслиги керак. Кейин «Амбу» копчаси билан бир икки марта суньий нафас берилгандан сунг бемор суньий аппаратга яна утказилади. Упка ателектази ва димланган зотилжамнинг олдини олиш учун суньий нафас вентиляциясидаги беморларни дренаж холатига ёткизилади. уларни хар 2-3 соатда ёнбош еткизиб перкуссион массаж утказиш максадга мувофикдир. Кислота- ишкори мухитини назорат килиш суткасига 3-4 марта булиб, хозирги вактда мониторлар ёрдамида олиб бориш назоратни енгиллаштиради. Интубацион трубкалар хар 2-3 кунда алмаштириб турилади. УСВ вактида инфузион терапия утказилиши, унинг физиологик сув танкислиги ва сув юкотиш даражасини хисобга олган холда амалга оширилади. Шу билан бирга парентерал овкатлантиришга катта эьтибор бериш лозим. УСВ утказишда ассептик ва антисептик коидаларга каттик риоя килган холда олиб бориш лозим. УСВни 7-8 кундан ортик утказилиши трахеастома куйишга тугридан-тугри курсатмадир. Чунки, интубацион трубка трахея, кекирдакнинг эпитемийсини жарохатлайди, кейинчалик чандиклар хосил булишига ва трахея стенози келиб чикишига сабаб булиши мумкин. Download 271.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling