Ўзбекистон республикаси соғлисақлаш вазирлиги


Нафас йулларида ёт жисм булганада куйидаги белгилар юзага келади


Download 271.5 Kb.
bet9/22
Sana24.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1226367
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
1-мавзу

Нафас йулларида ёт жисм булганада куйидаги белгилар юзага келади:

Агарда бемор хушсиз булса бундай шароитларда махсус инструментлар булмаса Геймлих усулида ёт жисмни чикариш тавсия этилади.Буни бажаришда беморни ёши ва унинг тана вазнига караб турлича бажариш мумкин:
1.Янги тугилган болаларда болачани корини билан кулимизни кафт- билак сохасига ёткизилиб беморни юз сохаси кафтимизда булиш керак ва бош тарафини пастга тушириб кураклар уртасида енгилгина уриш лозим .(расм)
2.Кукрак ёшидаги болаларга эса оёги учидан ушлаб бош тарафини пастга тушириб беморни силкитиш керак, огзига келган суюкликлар ёки ёт жисмни кул ёки отсос билан тозаланиб олинади.(расм)
3.Мактаб ёшидаги болаларга эса ёрдам берувчи одам битта тиззаси билан ерга утиради , стул булган такдирда стулга утирсахам булади ва беморни корни билан тиззаси устига ёткизиб бош тарафини пастга енгайтириб беморнинг оркасидан иккита курак орасига кучли урилади.(расм)
4. Беморнинг корни ва кукрак кафаси билан бирдан ёстик ёки матрацнинг устига ташлаш.
5. Беморнинг гавдаси катта ёки катта ёшдагилар булса унда бемор тика турган холда орка тарафидан утиб кулимизни кулф килиб беморни эпигастрал сохасини орка-юкори тарафга караб туртки шаклда тортамиз(расм) . Бу усулларни таъсир механизми механик равишда упканинг кисилиши туфайли нафас йулидаги ёт жисмни чикаришга каратилган булади.
Лекин бу методларни куллаш етарлича эмас, сабаби иккала метод хам упка ичи босимини оширади ва бундан хосил булган хаво окими йутал билан баробар булади. Бу методларнинг асорати сифатида ошкозон ёрилиши, жигар ва бошка органлар ёрилиши шунингдек беморларда фибрилляция юзага келиши мумкин. Барча холатларни хисобга олган куйидаги коидаларга риоя килиш керак:
1. Агар бемор хушида булса унга йуталиш буюрилади. Йуталиш ёрдам бермаса бир неча секунддан сунг 3-5 марта кураклар орасига уруш кейинчалик 3-5 марта корин, кукрак кафасни босиш керак.
2. Агар бемор хушсиз булса уни чалканча ёткизиб упкани вентиляция килиш керак. Бу тадбир хам ёрдам бермаса беморни корни билан катик жойга ёткизиб 3-5 марта курак орасига уруш керак ва сунгра 3-5 марта коринни босиш тавсия этилади. Кейин упкани хаво олишга уриниб куриш керак. Бу манипуляцияларни мутахассис етиб келгунча давом эттириш керак. Мутахассислар крикотериомия ёки кикилдокни тешиш билан кислород эвакуацияси таъминлайди. Корин ва кукрак кафасини босиш болалар ва хомилдорларда килинмайди.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling