Кариесни этиологиясининг замонавий талқини.
Тиш кариеси полиэтиологик касаллик бўлиб, унинг ривожланишида умумий вa махаллий омиллар иштирок қилади.
Умумий омиллар:
1. Нотулик овкатланиш ва сифатсиз ичимлик суви.
2. Тиш тукималарини шаклланиш ва етилиш даврида орган ва
системаларни функционал бузилишлари.

  1. Организмга экстремал таъсир.

  2. Ирсий касалликлар. Бузилган генетик код.

Махаллий омиллар:
1. Микроорганизмларга бой тиш пилакчаси ва тиш караши
2. Организмни индикатори бўлиб хисобланувчи оѓиз суюқлигини таркиби
ва миқдорини ўзгариши

  1. Оѓиз бўшлиѓидаги ёпишқоқ, углеводлар қолдиқлари

  2. Тиш қаттиқ тўқималарини резистентлиги

5. Тиш қаттиқ тўқималарининг нотўлиқ структураси, биохимия таркибидаги
силжишлар
6. Тиш пульпасининг холати
7. Тиш-жаг системасининг шаклланиш давридаги ривожланиши, доимий
тишлар ёриб чиқиш давридаги холати.
Кариесоген омиллар турли интенсивликда ва турли характерда бўлиб, уларнинг турли вариантларини ўзаро таъсири кариесни келтириб чикариши мумкин, лекин етакчи омил бўлиб, оѓиз бўшлиги микрофлораси хисобланади. Хозирги пайтда, шу нарса маълумки, кариес жараёни оѓиз бўшлиѓида микроорганизмлар бўлгандагина равожланади, шунингдек углеводлар, микроорганизмлар ва уларнинг тиш эмали билан ўзаро таъсирланганда юзага келади. Углеводлар қабул килинганда органик кислоталарнинг хосил бўлиши кучаяди, масалан, 10 гр қанд қабул қилинса, сўлакда сут кислотасининг микдори 10-16 марта ортади. Текширишлар шуни кўрсатадики, рН-6,2 дан юқори, яъни нордон бўлганда гидроксиапатитнинг миқдори сўлакда камаяди, натижада сўлак минераллаштирувчидан деминераллаштирувчига айланади. Органик кислоталарни хосил бўлиши микроорганизмларни узоқ муддатли ферментатив фаолияти билаи боѓлиқ. Органик кислоталарни давомли таъсири оѓиз бўшлиѓи гигиенасини пастлиги туфайли юзага келади. Шундай килиб, тиш кариеси интенсив равишда кислота хосил бўлувчи тиш пилакчаси таъсири остида, рН 4-5 бўлганда юзага келади. Қанд оѓиз бўшлиѓида модда алмашинувига махсус таъсир кўрсатади, "метоболик портлаш" ни келтириб чиқаради. Агар оқсил ва ёѓлар мураккаб гидролизни талаб қилса, оддий углеводлар эса оѓиз бўшлиѓидаёқ парчаланади. Оѓиз бўшлиѓидаги микрофлора томонидан углеводларни истеъмол қилиш жуда қулайдир. Бу эса кариесни интенсив равишда тарқалишига сабаб бўлади.
Тишларнинг кариес билан зарарланиш интенсивлиги ёшларда юқори бўлиб, қариларда камрок, учрайди. Бу тишлар ёриб чиққандан кейинги суст минераллизация билан боѓлиқ. Эмалнинг етилиши 2 йил давом этади, факатгина эмалнинг тўлиқ минерализацияси тиш эмалининг кислоталар таъсирига чидамлилигини оширади ва аксинча, нотўлиқ минерализация деминерализацияни оширади ва кариоз жараёнини келтириб чиқаради. Тишлар ёриб чиққандан кейин, биринчи навбатда тишларнинг кесув қирраси ва дўмбоқларидаги эмаль етилади, шунинг учун кариоз жараёни етилмаган фиссуралар ва бўйин сохасида ривожланади. Кариесни профилактикасида ва даволашда эмални етилтириш етакчи бўлиб хисобланмокда. Эмальни шакллантиришда оѓиз бўшлиѓи суюқлигини ахамияти катта (Аксамит Л.А. 1978й, Дубровина Л.Н. 1989й, Рединова Т.Л. 1989й). Одатда оѓиз бўшлиѓида ре- ва деминерализация жараёнлари динамик тенгликда бўлиб, кариесоген омиллар таъсирида бу тенглик деминерализация жараёнига қараб силжийди. В.К.Леонтьевнинг фикрича, аввал ўтказилган ва хозир мавжуд соматик касалликлар натижасидаги организмни носпецифик резистентлигини пасайиши оқибатида вужудга келувчи тиш қаттиқ тўқимасини резистентлигини пасайиши - кариесоген холат, деб аталади. Кариесоген холат - бир ёки бир неча кариесоген омилларнинг тишга таъсири натижасида, тишни кислоталар таъсирига сезувчан қилиб қўяди. Албатта, бунда кариесни ривожланишида ишга туширувчи механизм булиб, огиз бушлигини микрофлораси ва углеводлар, уларнинг тишнинг каттик тукимаси билан узаро богликлиги ва таъсири хисобланади.
Тиш тукимасининг резистентлиги пасайганда кариесоген холат тезда ва осон ривожланади.
Клиникада огиз бушлигида кариесоген холат куйидаги симптомлар билан намоён булади;
а) огиз бушлиги гагиенасининг пастлиги;
б) куп микдорда тиш тошлари ва тиш карашлари;
в) куп микдордаги окиш кариоз доглар;
г) милкнинг конувчанлиги.
Текширишлар шуни курсатадики, кариесни таркалиши баланд булган регионларда, тишда кариеси мавжуд булмаган кишилар хам учрайди. Шунингдек, уртача микдордан юкори кариесга учраган кишилар хам аникланди. Улар кариесга мойиллиги бор гурухига киритилади.

Download 255.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling