Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлигига
Download 14.88 Kb.
|
Джураев Шариббек
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аризачи: Ш.Ш. Джураев Тел: +998 (90) 545 66 11 +998 (93) 440 71 01
Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлигига Андижон вилояти Андижон шахри М. Сайидов кўчаси 35–хонадонда яшовчи фуқаро, 2-гурух ногирони Джураев Шариббек Шаятжановичдан А Р И З А Мени ариза ёзишдан асосий мақсадим шуки, ўғлим Джураев Мадорбек Шариббек ўғли 1991 йил 20 – май куни туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти ўрта – махсус. Уйланмаган. Ўғлим 2012 йил май ойида Мехнат Вазирлиги орқали ишлаш учун Корея давлатига кетган. У ерда бир оз муддат ишлаб юрган. 2016 йилда менга телефон қилиб, Туркия давлатида эканини айтди. Бу гаплашганимиз у билан охиргиси бўлган. Шундан буён у бедарак йўқ. Суруштирсам у Туркия камоқхоналаридан бирида деган гап эшитдим. Мен уни ўз кўзим билан кўриш ва қамоқхонадан чикариш мақсадида 2019 йил май ойида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига яъни Истанбул шахрига хам бордим хамда элчихона юристи Жахонгир исмли йигит билан кўришиб гаплашиб, менга у ердан ўғлимни топиб, қайси қамоқхонада эканлигини билиш учун ёрдам беришларини сўрадим. Лекин улар томонидан хеч қандай ёрдам кўрмадим, халигача бирор бир натижа ва ўғлимдан хабар йўқ. Шунинг учун юқоридагиларни хамда менинг 2-гурух ногирони эканимни инобатга олган холда, Сизлардан ўғлимни ўз ватанига, оиласига қайтиб келишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман. Ички Ишлар Вазирлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўғлимнинг шахсини тасдиқловчи (Форма-1) хужжат илова қилинади. Аризачи: Ш.Ш. Джураев Тел: +998 (90) 545 66 11 +998 (93) 440 71 01 Download 14.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling