Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


расм. Хорижий карталар куйидагича имкониятлари ва афзалликлари


Download 1.09 Mb.
bet20/25
Sana23.04.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1385766
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ

3.1 расм. Хорижий карталар куйидагича имкониятлари ва афзалликлари.

Хулоса хилиб айтганда, бугунги кунда банк тизими жахон молия бозорига интеграциялашувини жадаллаштиришда мамлакатимизда куйидаги масаларга алохида эътибор харатиши лозим:



  • Банкларнинг фаолиятини иш услубини ўзгартириш, бунда хар бир мижозга йуналтирилган ўз стратегиясини ишлаб чиқиш;

  • Ахборот технологиялар ва коммуникацияни ривожлантирган холда ахолига сифатли банк хизматларини онлайн шаклда тахдим этишнинг инновацион янги турларини жорий қилиш;

  • Рақамли банкинг молиявий хизматларни мобил ва онлайн-платформалар орқали амалга оширишда вақт ва харажатларни тежаш, шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини ошириш;

  • Тижорат банкларининг ахборот хавфсизлиги қоидалари ва банк сирига оид маьлумотларни қонунчилигини такомиллаштириш;

  • фойдаланиладиган ахборот ва тўлов технологиялари хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш;

  • Ҳисоб китоблар мобил қурилмалар орқали ўтказилаётганда Мобил операторлардан интернетга бўлган талаб юқори бўлишини ҳисобга олиб, алоқа каналларини сифатли ошириш;

Ўз навбатида, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимидаги турли муаммоларни ҳал қилиш тўловларни тезлаштиради, уларни амалга ошириш жараёнида хавфларни минималлаштиради ва пировардида нақд пулсиз пул айланмаси самарадорлигини оширади.


3.2 Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоб операциялари аудит текширувини метологик асосларини такомиллаштириш.
Барчамизга маълумки, тижорат банки хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб боради, яъни банклар фаолиятининг пировард натижаси банк хизмати ҳисобланади. Шундай экан, улар томонидан банк хизматларини кўрсатиш учун маълум операциялар амалга оширилада. Тижорат банкларида ички фойдаланувчилар учун бошқарув қарорларини қабул қилишда асосланган ички ҳисобот шаклларини жорий қилиш ва унинг маълумотларини банк ички операциялари ҳисоби кўрсаткичлари асосида тайёрланишидир. Бундан ташқари ташқи фойдаланувчиларга тақдим этиладиган молиявий ҳисобот шаклларини ҳам таҳлил қилиб қарайдиган бўлсак, асосий манба банк нақд пулсиз операциялари ҳисоби маълумотлари ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида нақд пулсиз операциялари ҳисобининг аҳамиятини янада оширади. Демак, асосий масалалардан бири нақд пулсиз операцияларининг тўғри ва асосли юритилишини назорат қилиш ва унга холисона баҳо бериш ҳисобланади. Ушбу масалани ҳал этишда ташқи ва ички аудит хизматидан фойдаланилади.
Жахон банк тажрибасининг кўрсатишича, тижорат банклари барқарорлигини сақлашда ташқи ва ички аудит катта аҳамият касб этади. Марказий банкнинг ички ва ташқи аудитни кучайтиришга нисбатан қўяётган қатъий талаблари назорат органлари ва молия-кредит муассасаларининг ўз зиммаларига юкланаётган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажаришига шароит яратмоқда. Ички ва ташқи аудитдан кутилган асосий мақсад, кўп жиҳатдан ўхшаш бўлиб, назорат қилиб боришдан иборат. Бироқ улар ўртасида муайян фарқлар ҳам борки, бу аудиторлар фаолияти характерига боғлиқ. Ташқи аудит ҳисобот тизимини баҳолаш банкнинг актив ва пассивларини баҳолаш ва текшириш, мавжуд ички назорат тизимини тестдан ўтказишдан иборат. Ташқи аудит текширилаётган банкнинг тақдим этган ҳисоботи ва баланслари ҳақиқатга тўғри келадими ёки йўқми, унинг молиявий аҳволи ва муайян даврдаги фаолияти натижаларини баҳолашдан иборат. Четдан таклиф этилган, мустақил аудиторлик фирмалари томонидан тайёрланган хулосалар юқори ташкилотларга, акциядорлар, кредиторлар ва ҳоказоларга мўлжалланади ва ундан ички аудиторлар ҳам фойдаланади. Ички аудит ташқи аудитга нисбатан белгиланиши ва ташкил этилишига қараб,бошқача характерга, мазмунга эга бўлади. Ички аудит банк доирасида мустақил бўлинма сифатида банк фаолиятининг ҳар кунги фаолиятини текширувдан ўтказиб боради.
Ички аудит хизмати ходимлари ташқи аудиторлар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Ички аудит натижаларидан банк раҳбарлари томонидан амалдаги қонунлар доирасида мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда жорий ишларни бошқаришда фойдаланилади. Шу тариқа ички аудит ташкилотнинг ўз мақсадига эришиши учун хизмат қилади. Банк фаолиятининг ички аудит вазифалари юқорида саналганлардан фарқ қилмайди, аммо банк фаолиятининг хусусиятлари, банк маҳсулотлари, бухгалтерия ҳисоби, ишни ташкил этиш жараёни, риск омилларининг кўплиги билан ўзгача хусусиятга эгадир. Стандартларнинг асосий принципларига мустақиллик ва объективлик, профессионаллик, иш ҳажми, аудиторлик топшириғини бажариш, ички аудит бўлимини бошқариш киради. Ўзбекистонда тижорат банкларида ички аудитга қўйиладиган талаблар Марказий банк томонидан “Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом (2021 йил 7 май, рўйхат рақами 3302) ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур низомни ишлаб чиқишда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг “Банкларда ички аудитга оид тамойиллар” ва Ички аудиторлар институтининг “Ички аудитнинг касбга оид халқаро стандартлари” ҳамда бир қатор хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан фойдаланилди ва миллий банк тизими хусусиятлари ҳисобга олинди.
Банкларда таваккалчиликка асосланган ички аудитни ташкил этиш мақсадида аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишда банкнинг риск-профили, жумладан, таваккалчиликларни бошқариш тизими ҳолати ва йирик таваккалчиликлари инобатга олиниши лозимлиги белгиланмоқда. Шунингдек, ички аудит хизмати ходимлари аудит текширувларида мустақиллик ва холислик тамойилларига риоя этган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликлари, банк фаолиятидаги камчилик ва қоидабузарликларни аниқлашлари ҳамда уларни бартараф этиш, банк фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифларини билдиришлари керак бўлади. Бундан ташқари, ички аудит хизмати фаолиятини мустақил таркибий бўлинма сифатида ташкил этиш учун банкларда корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқ банк кузатув кенгаши, бошқаруви ва аудит қўмитасининг вазифа ва мажбуриятлари батафсил кўрсатиб берилмоқда. Ана шу асосда ҳар бир тижорат банкида мустақил ички аудит хизмати ташкил этилган ва улар ўз фаолиятини Марказий банк талаблари даражасида ташкил этганлар. Молиявий ҳисоботларни аудит қилишдан мақсад операциялар бухгалтерия ҳисоби талабларига риоя этилган ҳолда бажарилган ёки бажарилмагани хусусида аудитор фикрини олишдан иборат.
Ўзбекистон, умуман кўпгина ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар тижорат банкларининг молиявий ҳисоботлари ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжат бу Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларидир. Авваломбор, аудиторлик стандартларини аудиторлик процедуралари билан чалкаштирмаслик керак. Стандартлар аудиторлик фаолияти сифатини аниқлаб беради. Улар аудиторлик текширувлари вақти, шароитига қараб ўзгармайди. Процедуралар эса турли мураккабликлар, шароитга қараб ўзгариши мумкин. Шу боис аудиторлик ҳисоботларида қабул қилинган аудиторлик процедураларига эмас, балки аудиторлик стандартларига мос равишда тайёрланган деб кўрсатилади. Қабул қилинган стандартлар уч қисмдан, яъни хатти-ҳаракатлар этикаси, мустақиллик ва профессионализмдан иборат бўлади. Аудиторлар ўз вазифаларини бажариш чоғида юксак малака ва ахлоқий сифатларини намоён этишлари зарур. Аудиторлар ўзларига жамият манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиш мажбуриятини олган экан, бинобарин бу ишончни оқламоғи, катта малакага эгалигини кўрсатишлари, ишни ҳалол бажаришлари шарт. Акс ҳолда аудиторлик фирмасига нисбатан ишонч йўқолади. Аудиторлар ўз ишларини бажариш, умум томонидан қабул қилинган стандартларга мос равишда ҳаракат қилиш чоғида албатта манфаатлар тўқнашувига дуч келадилар ва бундай пайтда муаммога объектив ва холис баҳо беришлари лозим. Аудитор текширилаётган банк билан молиявий (банк бошқарувига аъзо бўлиши, кредит олувчи, инвестор, банк хизматидан фойдаланувчи бўлмаслиги) жиҳатдан ҳеч қандай алоқада бўлмаслиги зарур. Бундан ташқари, аудитор аудиторлик текширувларини ўз манфаатлари йўлида ташкил этмаслиги шарт. Аудиторлар ана шундагина ўз вазифасини ҳалол ва объектив бажариш имконига эга бўладилар. Бунинг устига аудиторлар мижози тўғрисидаги ахборотларни унинг розилигисиз ҳеч кимга бермасликлари шарт. Аудиторлар ўзларига мижознинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини фош этиш мажбуриятини олмайдилар. Бундай ахборотни аудитор учинчи томонга фақат мижозининг розилиги ёки қонунда белгиланган тартибда бериши мумкин. Борди-ю мижоз аудиторни профессионал вазифасини бажариш чоғида атай ва ноқонуний равишда бажаришга даъват этса, мижоз аудиторлар томонидан тайёрланган ҳисоботларнинг қоралама нусхасини ёки аудиторга ҳеч қандай масъулият юкланмаган сохта ахборотларни, йиллик ҳисоботларни тарқатса, бу ҳолни фош этиш мажбуриятига эга бўлади. Аудитор томонидан аудиторлик стандартларига мувофиқ тайёрланган, ноқонуний операциялар акс этган ҳисоботларни қабул қилмаса, аудиторлик ташкилоти мижоз билан алоқаларни узиб, унинг сабабларини Банк кенгашига маълум қилиши шарт. Аудиторлар ишни пухта режалаштиришлари, танлаб олинган операциялар бўйича кўпроқ маълумотларга эга бўлишлари учун банкда молиявий йил якунланмасдан туриб, ишга киришишлари лозим. Оралиқ вақтда дастлабки таҳлилий маълумотлар тайёрланади, ички назоратнинг самарадорлиги бўйича илк хулосага келинади ва ҳисоб варақлардаги қолдиқлар текшириб чиқилади. Бунинг устига оралиқ вақтдаги ўрганишлар аудиторларга йиллик текширувларнинг самарали дастурини танлаб олишига имкон беради. Шундай қилиб, аудиторлик текширувлари фақатгина тегишли усул ва стандартларни иш фаолияти давомида қўллаш эмас, балки ҳисоботлар бўйича холис, мустақил фикр-мулоҳаза билдириш ҳамдир.
Аудиторлик хулосаси тўрт хил булади:
1. Изоҳсиз (ижобий) фикр - банк молиявий ҳисоботи барча жиҳатлари билан Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мос равишда ҳаққоний тақдим этилган.
2. Изоҳли фикр - айрим сабаблар изоҳли фикр билдиришга таъсир кўрсатсада, молиявий ҳисобот Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мос равишда ҳақконий тақдим этилган. Аудитор бу сабабларни кўрсатади ва уларнинг молиявий ҳисоботларга кўрсатган таъсирини изоҳлаб беради.
3. Ёмон фикр - молиявий ҳисоботлар Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мос равишда ҳаққоний тақдим этилмаганда билдирилади. Аудитор бу ҳолда ўзининг барча ёмон фикрлари сабабларини кўрсатиши шарт.
4. Фикр билдиришдан воз кечиш - бу ҳолда аудитор молиявий ҳисоботга фикр билдириш учун аудитни етарлича тўла ҳажмда амалга оширмаган бўлади. Бу ҳолда аудитор аудитнинг нега халқаро стандартларга мувофиқ келмаслиги сабабларини кўрсатиши талаб этилади.
Банк нақд пулсиз операцияларини аудиторлик текширувини ўтказишда банк ички операциялари туркумига кирувчи ҳисоб-китоблар алоҳида кўриб чиқилади. Банк ички операцияларини аудиторлик текшируви тижорат банкининг ҳисоб сиёсати билан танишишдан бошланади ва ундан текширув учун қуйидаги зарурий маълумотлар олинади:

  • Банк нақд пулсиз операцияларини ҳисобга олишга мўлжалланган счётларнинг ишчи режаси;

  • Банк ички операциялари билан боғлиқ ҳисоб регистрлари ва шакллари рўйхати;

  • Банк нақд пулсиз ҳисоб билан боғлиқ бирламчи ҳужжатларнинг айланиши;

  • Банк нақд пулсиз хисоб китобларни баҳолаш хусусиятлари.

Юқоридаги фикрларни умумлаштирадиган бўлсак, банк нақд пулсиз ҳисобини аудиторлик текширувидан ўтказишда унинг барча қирраларини қамраб олиш лозимлигини кўришимиз мумкин. Банк нақд пулсиз операцияларини аудиторлик текширувини 4 та босқич асосида амалга оширирилса мақсадга мувофиқ булар эди:
1. Аудиторлик текширувини режалаштириш ва ташкил қилиш;
2. Банк нақд пулсиз операцияларини тестдан ўтказиш;
3. Молиявий ҳисоботнинг моддаларида акс эттирилган маълумотларни банк нақд пулсиз операциялари маълумотлари билан солиштириш ва тўғрилигини текшириш;
4. Аудиторлик текширувини якунлаш ва аудиторлик ҳисоботини тузиш.

Бoш бaнк вa филиaллaр фaoлиятини aудитдaн ўткaзиш Бaнк кенгaши тoмoнидaн тaсдиқлaнгaн “Aудит xизмaтининг филиaллaр фaoлиятини aудитдaн ўткaзиш бўйичa текшириш режaси”гa aсoсaн aмaлгa oширилaди вa ушбу ҳужжaт мaxфий ҳисoблaнaди. Текшириш режaсигa Бoш бaнк вa унинг бaрчa филиaллaри киритилгaн бўлиши лoзим. Филиaллaрнинг депoзит буйичa axвoли кескин ўзгaргaн ҳoлaтлaрдa ёки aудитoр тoмoнидaн депозит xaфсизлигигa тaxдид aниқлaнгaндa текшириш режaсигa ўзгaртириш киритилиши лoзим. Aудит текширувлaри aудит xизмaти xoдимлaри тoмoнидaн aмaлгa oширилaди. Ўрганилган материалларни умумлаштириб, ички аудит функциялари этиб қуйидагиларни таклиф қилишимиз мумкин:



        • Тижорат банкининг бизнес жараёнлари ва операцияларини назорат қилиш ва баҳолаш - ҳуқуқий ва иқтисодий йўналиш (оператив аудит);

        • Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини шакллантириш ва юритишни назорат қилиш ва баҳолаш (молиявий ҳисоботларнинг ички аудити);

        • Қонунчиликдан фойдаланишнинг мураккаб масалаларини ҳал қилишда маслаҳат бериш (ҳуқуқий ички аудит);

        • Ички назорат тизимини таҳлил қилиш ва баҳолаш (аудитнинг назорат функйияси);

        • Ташқи аудитлар билан ўзаро ҳамкорлик.

Макро- ва микро-даражадаги молиявий назоратни кучайтириш билан бир қаторда миллий иқтисодиётда сезиларли салмоққа эга бўлган тижорат банкларининг ички назорат тизимини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, ўтган давр мобайнида тижорат банкларида ички аудит тизимини тўлиқ шакллантириш бўйича изчил ишлар амалга оширилиб, ушбу назорат тизими банк операцияларининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш юзасидан Банк Кузатув Кенгаши ва Бошқарувига таклиф ва тавсиялар берувчи мустақил таркибий тузилма сифатида янада ривожланиб бормоқда.

Тижорат банкларида Ички аудит хизмати банкда ички назорат ҳолатини, жумладан, молия-хўжалик фаолияти самарадорлиги, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлиги, ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлиги, Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилиги ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва ички ҳужжатларга, банк операцияларини амалга ошириш қоидалари ва тартибларига риоя қилинишини текшириш (аудит) ва мониторингини амалга оширишда муҳим ўрин тутади.


Аудит ўтказиш муддати кўп ҳолатларда чегаралангани ва тўлиқ аудитдан ўтказиш учун етарли бўлмаганлиги сабабли текширув жараёнида амалга ошириладиган барча тадбирлар (текшириш, ўрганиш, таҳлил, солиштириш, таққослаш, инвентаризация қилиш ва бошқа ишлар) танланма йўл билан ўтказилиши мумкин. Бунда мазкур усулнинг танланиши аудит тадбирининг умумий самарадорлигини пасайтирмаслиги лозим. Шу билан бирга, аудит текширувларида аудит ўтказишнинг автоматлаштирилган услубларидан фойдаланилади. Аудитга тааллуқли умумий дастурий таъминот, банк дастурий таъминотидаги аудит учун мўлжалланган махсус иловалар ва компьютерлаштирилган аудит жараёнлари аудит ўтказишнинг автоматлаштирилган услублари бўлиб ҳисобланади.
Аудит текширувларини автоматлаштирилган тарзда амалга оширишдан мақсад, текширишларга сарфланадиган вақтни қисқартирган ҳолда текширишлар сифатини ва қамров доирасини ошириш, таркибий бўлинмаларда йўл қўйилган камчиликларнинг тўлиқ аниқланишини таъминлаш ҳамда йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларнинг олдини олишдан иборатдир. Бунда Аудит хизмати Банк маълумотлар базасидан олинган маълумотларни қайта ишлаш ва электрон жадвалларни шакллантириш орқали текширув ўтказади. Аудит натижаларини шакллантириш жараёни – аудит натижаларини оралиқ ёки умумлаштирилган далолатнома шаклида жамланган ва тизимланган ҳолда расмийлаштириш. Аудит хизмати томонидан аудит текшируви натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида улар такрорланишининг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Мазкур чора-тадбирлар дастурида амалга оширилиши лозим бўлган ҳар бир тадбир тўлиқ ёритилади, ижро муддатлари аниқ ўрнатилади, ижросини таъминлаш ва назоратга олиш учун Бошқарув Раисининг ўринбосарлари, Бош Банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари ва филиал раҳбарлари масъул этиб белгиланган ҳолда тасдиқланади. Бунда текширилган аудит объектида аниқланган хато ва камчиликлар бошқа таркибий бўлинмаларда ҳам такрорланишининг олдини олишга қаратилган комплекс чоралар кўрилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тижорат банкларида ички назорат ишларининг самарадорлигини янада ошириш ва замон талаблари даражасига кўтариш учун мунтазам равишда таркибий бўлинмалар фаолияти юзасидан амалга ошириладиган масофали мониторинг ишларини кучайтириш лозим бўлади. Бунинг учун биринчи навбатда аудит ўтказишнинг автоматлаштирилган услубларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда аудитга тааллуқли умумий дастурий таъминот, банк дастурий таъминотидаги аудит учун мўлжалланган махсус иловалар ва компьютерлаштирилган аудит жараёнлари аудит ўтказишнинг автоматлаштирилган услублари асоси бўлиб ҳисобланади.
Аудит текширувларини автоматлаштирилган тарзда амалга оширишдан мақсад текширишларга сарфланадиган вақтни қисқартирган ҳолда текширишлар сифатини ва қамров доирасини ошириш, таркибий бўлинмаларда йўл қўйилган камчиликларнинг бошланиш давридаёқ тўлиқ аниқланишини таъминлаш ҳамда йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларнинг олдини олишдан иборатдир. Бунда Ички аудит хизмати Банкнинг маълумотлар базасидан олинган маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва электрон жадвалларни шакллантириш орқали жойида ўтирган ҳолда текширувларни ўтказади. Бу эса ўз навбатида жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишлар сифатини ва қамровини кенгайтиришда ижобий ўрин тутади.
Ишончимиз комил, изчил юқори ўсиш суръатлари, юртимизда барпо этилган банк-молия тизимининг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамлар натижасида тижорат банкларида ички молиявий назорат тизими асослари янада такомиллашиб ва тижорат банклари бошқаруви самарадорлиги ортиб, ички назорат тамойиллари сифатида узлуксизлик, тизимлилик ва натижавийлик тамойиллари кенг ўрин тутиб боради.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling