Аккредитивга ариза - маблағларни тўловчи томонидан шартномада кўрсатилган суммани олувчининг аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар учун очилган банк ҳисобварағига ўтказишида қўлланиладиган тўлов ҳужжати. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида тўловчининг топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент), маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.
Аккредитив қопланган (депонентланган) ва қопланмаган бўлиши мумкин.
Қопланган (депонентланган) аккредитив очилган тақдирда маблағларни тўловчининг банки уни очиш вақтида мижознинг маблағларини ёки унга берилган кредитни тўловчининг банки мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга маблағларни олувчининг банки ихтиёрига ўтказади.
Қопланмаган аккредитив очилган тақдирда маблағларни тўловчининг банки маблағларни олувчининг банкига аккредитивнинг бутун суммасини тўловчининг банкига маблағларни олувчининг банкида юритилаётган ҳисобварағидан ўчириш ҳуқуқини беради.
Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар ўзгартириш киритиш тартибига кўра чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган турларга бўлинади. Аккредитивда унинг чақириб олинмаслиги назарда тутилмаган бўлса, бундай аккредитив чақириб олинадиган аккредитив ҳисобланади. Чақириб олинадиган аккредитив шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича маблағларни тўловчининг топшириқлари маблағларни тўловчининг банки орқали берилади ва маблағларни тўловчининг банки томонидан маблағларни олувчининг банкига, олувчининг банки томонидан эса маблағларни олувчига хабар берилади.
1.2-расм. 2021 йил давомида Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялари сони3
1.3-расм. 2021 йил давомида Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялари суммаси4
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тўлов операцияларини туну-кун (24/7) онлайн режимида амалга ошириш имконини берувчи Марказий банк Тезкор тўловлар тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлаши таъминлаш зарур.
Бугунги кундан кунга республикадаги барча тижорат банклари Тезкор тўловлар тизимига уланган бўлиб, масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ишлаётган барча мижозларга ушбу янги тизимдан фойдаланиш имконияти тўлиқ яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |