Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet26/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Экологик барқарор транспорт стратегияси.Дунё транспорт воситаларининг бениҳоят кўпайиши ва уларни бутун экотизимларга, ҳусусан инсонлар соғлиғига бўлган салбий таъсирининг кескинлашуви биздан улардан фойдаланишдаги анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, янги дастурий ва технологик аспектларни бирлаштирувчи, ҳамда сифат жиҳатидан янги қарорларни қабул қилиш ва ҳаётга тадбиқ этилишини тақозо этмоқда. Бу борада ҳозир жуда кўп таклифлар ва илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
ЮНСЕД томонидан қабул қилинган “Экологик барқарор транспорт” тушунчаси деганда иқтисодиётнинг транспорт соҳасини барқарор ривожлантирувчи тамойилларни амалга ошириш тушунилади.
Барқарор транспорт тизимини шакллантиришда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак бўлади:

  1. Инсоннинг соғлиғига ва атроф-муҳит сифатига қўйилган умумий тан олинган мақсадларга эришиш (ВОЗ меъёрлари).

  2. Экотизимларнинг яхлитлигига сезиларли хавф туғдирмайди.

  3. Иқлим ўзгариши ёки озон қатламининг емирилиши каби глобал кўринишдаги муаммоларнинг чуқурлашишига йўл қўйилмайди.

Экологик барқарор транспортнинг таъминланишига стратегик ёндашувлар қуйидагилардан иборат:

  1. Транспорт сиёсатига барқарор ривожланиш тамойилларини уйғунлаштириш ҳамда барқарор транспорт тизимига ўтиш учун умумий раҳбарлик тамойилларни белгилаш;

  2. Транспорт тизими учун экологик меъёрлар мақсадларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

  3. Барқарор пассажир ва юк транспортига ўтишни амалга оширувчи (транспорт дастурлари ва инфраструктураларнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини баҳолаш билан бирга) стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш.


Назорат саволлари
1. Автомобилларнинг экологик хавсизлигини қандай оширилади.
2. Ички ёнув двигателларида қандай альтернатив ёқилғиларидан фойдаланиши мумкин?
3. Экологик барқарор транспорт стратегияси.
7-МАЪРУЗА. ЙЎЛ ТАРМОҒИ ВА МАШИНА ПАРКИНИ АТРОФ-МУҲИТ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ.
Режа



  1. Автотранспорт атроф-муҳитни ифлослантирувчи манба сифатида.

  2. Автомобиллар чиқинди газлари (ЧГ) нинг таркиби.

  3. Чиқинди газлардаги зарарли моддаларнинг атроф-муҳитга ва инсонларга таъсири.

  4. Автотранспорт ва йўлнинг экотизимларга таъсирини камайтириш йўллари.

  5. Экологик барқарор транспорт стратегияси




Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling