Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet27/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Таянч иборалар:автомобил транспорти, ички ёнув двигателлари, ёқилғи, чиқинди газлар, токсик моддалар, экологик хавфсизлик, барқарор транспорт.


Ҳозирги вақтда автомобил транспорти халқ хўжалигининг энергия ресурсларини кўп ишлатувчи (бензин ва дизел ёқилғиси) 60% ни ишлатади. Шу билан бирга атроф-муҳитни ифлосланишини 6080% ҳам автотранспорт улушига тўғри келади (8.1-расм).
Йирик шаҳарларда транспорт оқимининг кўпайиши, транспорт воситаларининг экологик талабларга жавоб бермаслиги, ёқилғиларнинг сифатини пастлиги ва ноқулай йўл шароитлари, транспорт харакатини нотўғри ташкил этиш ва бошқа омиллар сабабли атмосфера ҳавосини, тупроқларни ва сув ҳавзаларининг ифлосланиш даражаси доимий равишда ортиб бормоқда. Ҳаво таркибининг ЧГ лардан чиқаётган азот ва углерод оксидлари, углеводородлар ва бошқа зарарли моддалар билан ифлосланиш даражаси кўпгина автомагистралларда рухсат этилган конценрацияга нисбатан 510 баробар кўп.
Шаҳарлардаги автомобиллардан фойдаланишдаги бундай мураккаб экологик ҳолатнинг асосий сабабларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • корхоналарда транспорт воситаларининг ЧГ ини токсиклиги ва туташи бўйича давлат стандарт меъёрларига риоя қилиниши устидан назоратнинг сустлиги;

  • ЧГлар таркибида қўрғошин бирикмаларини ҳосил қилувчи ва каталитик нейтрализаторлардан фойдаланиш имконини бермайдиган этилланган бензин ёқилғисини ишлаб чиқарилиши;

  • тарқатилаётган мотор ёқилғисининг сифати устидан назоратнинг сустлиги;

  • автотранспорт воситаларини камроқ токсикли ёқилғиларга ўтказишга етарлича эътибор бермаслик;

  • катта юк транспортларини шаҳарлар худудида харакатланиши;

  • транспорт тизимида атроф-муҳит сифатини бошқаришдаги иқтисодий механизмини самарасизлиги ва етарлича меъёрий асоснинг йўқлиги.



8.1-расм. Автотранспорт экотизимлар ҳолатига таъсири


Ер шари бўйича барча автомобиллар ўртача 2,1 млрд. тонна ёқилғи ишлатади ва шу билан бирга атроф-муҳитга ЧГ лари орқали 420 млн. тонна – СО, 170 млн. тонна – СН, 60 млн. тонна – NOx, 17 млн. тонна- қурум ва 0,6 млн.тонна - қўрғошин чиқаради. Яъни ЧГ даги токсик моддалар фоиз ҳисобида қуйдагича ташкил этади:
СО  60%; СН  25%; NOx 10%; қурум  5%
2. Автомобиллар ички ёнув двигателларининг (ИЁД) ЧГлари жуда ҳам кўп компонентли аралашма бўлиб, унинг ташкил этувчилари 200 дан ортиқ (8.1-жадвал). Шунга қарамасдан уларни кимёвий тузилишига, хусусиятларига, ҳамда тирик организмларга таъсир қилиш характерига қараб таснифлаш мумкин.


8.1-жадвал
Автомобиль чиқинди газларининг хусусиятлари бўйича гуруҳлари




Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling