Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet30/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Таянч иборалар:атмосфера, фотосинтез, модда алмашинуви, атмосферанинг ифлосланиши, сифат меъёрлари, мониторинг.


Атмосфера – тирик жонзотлар ва инсон ҳаёти учун зарур бўлган табиий муҳит ва ер қобиғининг муҳим компонентидир. Тирик мавжудотлар ўзининг бутун эволюцион ривожланиш жараёнида Ер атмосфера ҳавосининг табиий таркибига мослашган бўлиб, худди анна шу табиий таркиб организм учун энг оптимал ҳисобланади. Атмосфера ер пўстига физикавий, кимёвий, биологик таъсир этади ва ер юзида иссиқлик, намликни тартибга солиб туради. Атмосфера ернинг ҳимоя қобиғидир, чунки у тирик организмларни турли ультрабинафша нурлар ва космосдан тушадиган метеоритларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.
Атмосфера қуёш иссиқлигини Ерга ўтказиб, иссиқлик сақлайди нур ва товуш учун ўтказувчанлик вазифасини ўтайди. Атмосфера биосферада моддалар ва иссиқлик алмашинувида асосий рол ўйнайди. Атмосфера бўлмаганда Ер юзида ҳам Ойдаги каби ҳаёт бўлмас эди. қуёш энергияси атмосферанинг юқори қатламларида ютилиб, ер юзасига жуда оз миқдорда етиб келади. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш муаммоси ҳозирги фан-тараққиёти давридаги индустриал ривожланиш ва демографик ўсиш жараёнлари туфайли янада жиддий тус олмоқда.
Ернинг ҳаво қобиғи–ер юзасидан тахминан 20км баландликка боради. Ҳавонинг 80% ва сув буғларининг ҳаммаси тропосфера деб аталувчи ернинг юза қисмида жойлашади (8-12км). Тропосферадаги ҳарорат ҳар 100м да 0,65 0С га пасаяди (5.1-жадвал).
Кейинги қатлам стратосфера экваторда 16-18 (40)км баландликда жойлашган. Бу қатламда ҳавонинг деярли қолган ҳамма қисми жойлашган. Бу қатлам ҳарорати-45-750С. Шамол тезлиги 20100 км/соат 50-55км да озон қатлами жойлашган. Мезосфера 50-80 км баландликда жойлашган, ҳар 1км кўтарилганда 2-3 0С пасайиб, 80 км да -90 0С бўлади.
5.1-жадвал
Атмосферанинг тузилиши

  1. Тропосфера.

Хаво массасининг 80% тарқалган.
Қалинлиги қутбда: 8-10км
экваторда:16-18км
Ҳар бир км кўтарилганда ҳарорат -6оС га пасаяди.
Энг юқори қисмида ҳарорат -50÷-80оС га етади.

  1. Стратосфера.

Хаво массасининг деярли 20% тарқалган.
Қалинлиги: 50км баландликкача.
Озон қатлами: 22-25км баландликда.
Қатлам ҳарорати: -45÷-75оС.

  1. Мезосфера.

Қалинлиги: 50-80км баландликда.
Қатлам ҳарорати: -100÷-130оС.

  1. Ионосфера ёки термосфера.

Қалинлиги: 100÷600км га етади.
Қатлам ҳарорати: +1600 оС га етади.

  1. Экзосфера.

Қалинлиги: 800÷1600км баландликда.

Термосфера ва экзосфера - 80100 км баландликда. Улар атмосферанинг энг ҳаво тарқоқ қатламидир. У ерда газларнинг ионлари, атомлари ва молекулалари учрайди, зичлиги ерга нисбатан миллион марта кам. Атмосферада ҳаво доим аралашиб турганлиги учун, унинг кимёвий таркиби планетанинг ҳамма жойида деярли бир хил. Ернинг ҳаво қобиғи турли газларнинг механик аралашмасидан иборат бўлиб, унинг таркибида 78,09% азот, 20,95 % О2, 0,03% ис гази, 1,810-3 неон, 5,2410-5 гелий, 810-3 ксенон ва 1,010-5 криптон, 1,010-6 озон бор. Булардан ташқари атмосфера таркибида сув буғлари ва ҳар хил чанг зарралари бор. N2 ва О2 нисбати доимий, СО2 ва сув буғларининг нисбати фазода ўзгариб туради. Атмосферанинг тахминий массаси 5,91015 тоннадир. Ҳар бир газни географик муҳитда ўз функцияси бор. Масалан, О2 нинг асосий қисми яшил ўсимликларнинг фотосинтез жараёнида сув ва СО2 нинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлади, ҳамда оксидланиш реакцияларида (организмларнинг нафас олиши, чириши, ёниши) иштирок этади. У яна барча ҳайвон ва ўсимликларнинг таркибий қисми бўлиб, у организмларни ҳосил қилувчи оқсил, ёғ ва углеводлар таркибида бўлади. Инсон танасининг 56% О2 дан иборат. Атмосферадаги эркин О2 нинг жами 1,181,51015 т дир. СО2 газининг миқдори ўзгарувчандир, у атмосферага асосан тошкўмир, нефт маҳсулотлари, газ ва бошқа хил ёқилғиларнинг ёниши, вулқонлар, органик моддаларнинг парчаланишидан ўтади.
Атмосферадаги энг кўп N2 микроорганизмларнинг фаолияти натижасида, ҳамда ўсимлик ва ҳайвонларнинг чиришидан ҳосил бўлади. Вулқонлар отилганда ҳам кўп миқдорда N2 ҳосил бўлади. Азот органик бирикмалар асосан бактериаларнинг эркин N2 ни тўплами натижасида ҳосил бўлади. Атмосферада N2 О2 билан бирга биологик жараёнларни тартибга солиб туради (атмосферани озон қатлами ҳақида аввалги мавзуда айтиб ўтилган) (5.2-жадвал).
Ҳаводаги сув буғларининг миқдори 4% гача бўлиб, у СО2 сингари ер юзасининг иссиқлик балансида иштирок этади. У қуёш нурини ерга ўтказиб, ердан қайтган иссиқликнинг 60% ни тутиб қолади. Атмосферада газсимон моддалардан ташқари турли чанг зарралари ҳам бор.
5.2-жадвал
Атмосфера ҳавосининг таркиби


Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling