Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети
Download 482.33 Kb.
|
Экология Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Атроф-муҳитнинг сифат меъёрлари
- Атмосфера ҳавосини ифлосланишини
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун ЧГ даги зарарли моддаларга ЧРЭТ меъёрлари белгиланган. СО1,5 %, СН 1,5 % бўлиши керак.
5. Атмосфера ҳавосини ифлосланишини камайтириш ёки бутунлай бартараф этиш комплекс характерга эга, жумладан тозаловчи фильтрлаш қурилмаларидан фойдаланиш, экологик тоза энергия манбаларидан фойдаланиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологиялари, автомобиллар чиқинди газларини камайтириш ва кўкаламзорлаштириш. Тозаловчи фильтрлар атмосфера ҳавосини саноатдан ифлосланишида асосий восита ҳисобланади. Бундай фильтрлар механик, электрик, магнитли, сувли ёки кимёвий актив суюқликли бўлиши мумкин. Уларнинг тозалаш самарадорлиги турига, ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ва характерига қараб 70 дан 99% гача бўлиш мумкин. Тоза энергия манбаларидан, масалан қуёш, шамол, тўлқин энергияларидан, транспорт воситаларида экологик тоза ёқилғилардан (газ, биоёқилғи, электромобиллар) фойдаланиш ҳам атмосфера ҳавосини ифлосланишини камайтиришда сезиларли таъсир кўрсатади. Саноат марказларини кўкаламзорлаштириш ҳаводаги СО2 миқдорини камайтириб кислород билан бойитади. Дарахт баргларига ва шохларига чанг муаллақ заррачаларининг 72% ва СО2 нинг 60% ўтириб қолади. Кўкаламзорлар шаҳар микроиқлимини мувофиқлаштириб туради, шаҳар шовқинини сўндиради. Шаҳарлар ҳавосининг тозалиги унинг жойлашишига яъни завод фабрикаларнинг транспорт магистралларининг яшаш мавзелардан узоқроқда бўлиши, ишлаб чиқариш объектларини шамол йўналишига мослаб жойлаштириш, жойни рельефи, сув ҳавзаларининг мавжудлиги каби омилларга боғлиқ. Download 482.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling