Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари


Download 0.8 Mb.
bet14/33
Sana19.07.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1661072
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
olimpiada baholash

Тест топшириқлари
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) босқичларда ўқувчиларига 25 тадан тест (18 та тестнинг жавоби белгиланади, 7 та тестнинг жавоби ёзилади) топшириқлари берилади.
Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар) тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Масалан:
1. Жавоби танланадиган тест
Қуйида берилган аъзолардан қайси бири минерал тузлар депоси бўлиб хизмат қилади?
А. Суяклар
B. Талоқ
С. Буйрак
D. Томирлар системаси
2. Жавоби ёзиладиган тест
Организм ички муҳитининг нисбий доимийлиги қандай аталади?
__________________
Барча тур бўйича умумий кўрсаткич 100 бални ташкил этади.


КИМЁ

Кимё фан олимпиадасининг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларда ўтказилади.


Биринчи, иккинчи босқич олимпиада 3 турда (ёзма иш, лаборатория машғулоти, тест синови), учинчи босқичида 2 турда (ёзма иш, тест синови) ўтказилади.
Ёзма иш
Олимпиаданинг биринчи, иккинчи босқичларида ёзма иш топшириқлари 4 та масаладан иборат бўлади.
Масалан:
(9-синф)
5,6 г С ва S аралашмаси мул миқдор кислородда ёндирилганда 6,72 л (н.ш,) газлар аралашмаси ҳосил бўлади. Дастлабки аралашмадаги углероднинг масса улушини топинг.
Ёзма иш қуйидаги мезон асосида баҳоланади



Т\р

Баҳолаш мезони

Балл

1

Ёзма ишни бажаришда ўқувчи томонидан ҳар бир масала шартлари тўлиқ ва аниқ ёзилиб, реакция тенгламалари ва формулалар тўғри ифодаланган, масала энг қулай йўлда мантиқан фикрланиб ечилган, математик ҳисоблашлар тўғри бажарилган, масаланинг мазмуни тўла очиб берилган бўлса

10

2

Агар ўқувчи масала шартлари тўлиқ ва аниқ ёзилиб, реакция тенгламалари ва формулалар тўғри ифодаланган, масала мураккаб усулда ечилган, математик ҳисоблашлар тўғри бажарилган бўлса

9

3

Юқоридагиларга тўлиқ амал қилинган ҳолда масала ечилган бўлиб, фақатгина масалани ечишдаги кимёвий сўз ибораларида имловий хатоликларга йўл қўйилса

8

4

Юқоридаги кўрсатилганлар билан бирга маасала шарти ёзилмай, масалани тўғри ечилган бўлса

7

5

Масалани ечишда бирикма ёки элементларнинг 1 тасини формулаларини хато ифодаласа

6

6

Кўрсатиб ўтилган камчиликлар билан бирга, тегишли тенгламаларни ёзишда коэффицентлар тўғри танланмаса

5

7

Масалага тегишли тенгламаларни ёзишда индексларни хато ифодалаш билан бирга, математик ҳисоблашларда ноаниқлик кузатилса

4

8

Юқоридаги кўрсатиб ўтилган камчиликлар билан бирга масала жавоби хулосаланмаган, ҳисоблар чалкаш, тенгламаларда кўп хатолар мавжуд

3

9

Масала жавоби чиқмаган, юқоридаги хатоларга ҳам йўл қўйилган бўлиб, математик ҳисоблашларда жиддий хато қилган бўлса

2

10

Юқоридаги хатолар билан бирга масала шарти ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмаслиги ифодаланиб, масала ишлаш шарти нотўғри бажарилган бўлса

1




Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling