Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 176 Kb.
|
Тушунтириш хати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зиналар ҳисоби
- ҚАВАТЛАРАРО ЁПМАЛАР
П А Р Д А Д Е В О Р Л А Р
Пардадеворлар ички вертикал тўсиб турувчи конструкция ҳисобланиб, бир хонани иккинчи хонадан ажратиб туради. Пардадеворлар ўз оғирлигини ёпмаларга ёки грунтга қурилган пол заминига узатади. Пардадеворлар ўрнатилгандан кейин ҳамма чокларини шпаклевка қилиш керак ва ҳамма ёғоч элементларни антипирен билан тўйдириш лозим. Лойиҳаланаётган бино ғиштли қалинлиги 120мм ва гипс картонли пардадеворлардан иборат. З И Н А Л А РЗиналар қаватлар орасидаги алоқани амалга оширишга хизмат қилувчи асосий юк кўтарувчи конструкциялардир, бундан ташқари зиналар табиий офат, ёнғин ва авария вақтида кишиларни бинодан тез эвакуация қилиш хизматини бажариши керак. Лойиҳаланаётган «Якка буюртмачиларга кийим тикиш ательеси»нинг зиналари темир-бетондан иборат бўлиб, ўзаклар ва тўрлар билан арматураланган. Зиналар ҳисоби Зина ва зинапоя ўлчамларини бир қавати баландлигига қараб аниқлашни қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Бино қавати баландлиги Н=3,3м, зина нишаби 1:2 бўлган турар-жой биноси учун икки маршли зина ўлчамларини аниқлаш талаб этилади. Бу масалани ечишда пиллапоя ўлчамларини 300х150 мм га, зинапоя кенглигини эса, В=2в+100=2х1250+100=2600 мм қилиб оламиз. Бу ерда маршлар орасидаги тирқиш кенглиги -100мм. Битта марш баландлиги: Н/2=3300/2=1650 мм. Битта маршдаги пиллапоялар сони: п=1650/150=11. Бундай пиллапоялар сонини 9 та қилиб оламиз, чунки энг юқоридаги пиллапоя саҳни зина майдончаси саҳни баландлигида бўлиб, у билан бир текисликда жойлашган бўлади, яъни п-1=11-1=10 Марш горизонтал проекциясининг узунлиги а=300(п-1)=300 х 10=3000 мм. Қават ичидаги зина майдончаси билан қават саҳнига тўғри келган зина майдончасини 1300 мм қилиб олиниб, зинапоянинг тўлиқ узунлигини топамиз: мм. ҚАВАТЛАРАРО ЁПМАЛАР Қаватлараро ёпмалар ички юк кўтарувчи ва тўсиб турувчи горизонтал конструкциялар бўлиб, бинонинг баландлиги бўйича қаватларга бўлиб туради. Қаватлараро ёпмалар ўзининг хусусий оғирлигини, вертикал тўсиб турувчи конструкциялар юкини, ундан ташқари, интерьерда жойлашган предметлар, асбоб ускуналар, одамлар юкларини кўтариб бу юкларни бинонинг юк кўтарувчи деворига узатиб беради. Қаватлараро ёпмалар овоз изоляцияси ва иссиқлик изоляцияларини таъминлайди, ҳамда қаттиқлик ва мустаҳкамлик талабларига жавоб беради. Қаватлараро ёпмалар муҳимлиги, конструктив тузулишининг мураккаблиги ва нархига кўра бино деворлари каби муҳим ва маъсулиятли конструкция ҳисобланади. Лойиҳаланаётган «Лойиҳалаш институти биноси»нинг қаватлараро ёпмалар конструкциялари темирбетондан йиғма усулда яратилади. Қаватлараро ёпмаларнинг қалинлиги 220 мм. П О Л Л А Р Қаватлараро ёпмалар устидан поллар ўрнатилади. Поллар асосан қўл кучи билан бажариладиган бинонинг ички горизонтал сатҳи ҳисобланади. Поллар қўйидаги талабларга жавоб бериши керак: мустаҳкамлик ва чидамлилик, гигиеник, бадиий, акустик ва ҳ.к. Download 176 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling