Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги Тошкент Архитектура
Download 0.65 Mb.
|
Aylanma Omonov
Айланма печлар.
Айланма печлар пўлат барабандан иборат бўлиб, ўз ўқи атрофида айланади, қиялиги 3-4%. Печнинг айланма харакатланиши яъни айланиши давомида печдаги материал печнинг бир бурчагидан, кейинги бурчаги томонга айланма харакат қилади. Печнинг ички деворлари оловбардош материаллар билан қопланади. Пишириш зонасида печ танаси ташки юзасининг харорати 300-400оС даражагача, юклаш учида 30-60оС, ва бушатиш учида 200оС – гача булади. Исиш натижасида печнинг диаметри ва узунлиги ортади ва бандажларнинг таянч роликларга нисбатан холати узгариши мумкин. Бандажлар печ танасини таянч роликларга урнатиш учун хизмат киладилар; улар бутунича куйма ёки 2 - 3 кисмдан иборат килиб тайёрланади. Бандажлар 2-та турга булинади: танага буш утказиладиган ва тана билан узлуксиз килиб пайвандланадиган. Айланма печларни айлантириш учун, асосан, бир томонлама ва икки томонлама электромоторли юритмалар кулланади (3-6-расмда келтирилган.) Бир томонлама юритма (3-6расмда –«а») электромотор 1, редуктор 2, кичик тишли гилдирак 3 ва катта (тож) тишли гилдирак 4-дан иборат. Айланиш сони электрмотор айланиш сонини узгартириш йули билан амалга оширилади. Айланма печларни таъмирлаш жараёнида, электроэнергия кутилмаганда йук булиб колганда хамда печни ишга тушириш жараёнида куллаш учун ёрдамчи юритма ишлатилади. Бу юритма электрмотор 5 ва редуктор 6-дан ташкил топган. Печ танасининг айланиш тезлиги тахогенератор 7 ёрдамида аникланади. Икки томонлама юритма (3,6-расмда «б») иккита асосий 1 ва иккита ёрдамчи 2 электромоторлардан, иккита асосий 3 ва иккита ёрдамчи 4 редукторлардан, иккита кичик тишли гилдираклар 5 ва катта тож гилдирак 6-дан ташкил топган. Асосий редукторлар кичик гилдираклар билан универсал шпиндел 7 ёрдамида бириктирилади. 3.6 – расм. Айланма печларда куйдириладиган материал печнинг юқори қисмидан берилади ва печнинг қуйи қисмидан берилаётган иссиқлик билан таъсирлашиб, айланма харакат қилади. Ёқилғининг ёниши учун керакли миқдордаги хаво (15% дан 35% гача) форсунка орқали берилади. Ёқилғи ёндирилганидан сўнг иссиқлик материал бўйлаб харакатланади, ёнишдан хосил бўлган чиқит газлар чанг ютувчи мослама орқали печ мўрисидан чиқариб юборилади. Чанг ютувчи мослама тутун газларини тозалаш учун хизмат қилади. Ушлаб қолинган чанг печга қайтарилади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling