Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги Тошкент Архитектура
-расм. Айланма печдаги холодилникларни очилиши
Download 396.95 Kb.
|
Meniki (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-расм. Барабанли холодилниклар.
- Ёқилғи танлаш.
4-расм. Айланма печдаги холодилникларни очилиши.
Барабанли холодилниклар Барабанли холодилниклар айланма печнинг таг қисмига ўрнатилган бўлиб, ўлчами 2,5 х 24,5 м.Иккита таянчга ўрнатилган бўлиб, қиялиғи 5%, айланиш тезлиги 5 айл/мин. Холодилникнинг иссиқ бўлими 10 м бўлиб, унинг деворлари 120-150 мм қалинликдаги шамотли оловбардош материал билан қопланади. Кейинги 13,5 метрда холодилникнинг ички юзаси узунлиги 1,4 метрлик темир швеллар билан таъминланган, бу швеллардан материал сочилиб тушади ва сочилиб тушиши давомида хаво ёрдамида совийди. Бундай турдаги холодилниклар соатига 15 т цемент ишлаб чиқарадиган печларда қўлланилади. 5-расм. Барабанли холодилниклар. 1-иссиқкамера; 2-зичлаштириш; 3-лоток; 4-холодилник; 5- шестерня; 6-бандаж; 7-элак; 8-швеллер. Айланма печни юқори температура таъсиридан химоялаш мақсадида ички девори футеровка қилинган. Печнинг зоналари бўйича футеровкаси қуйидагича амалга оширилган: - хўл усулда клинкер олишда занжирли зонада нисбатан кам температура кузатилади (400-6000С), лекин сезиларли миқдорда намлик мавжуд. Шунинг учун бу зонани ишлаш муддати 2 йилгача етадиган, юқори бардошликка эга бўлган клинкерли бетон билан қопланади. - пишиш зонаси хроммагнезитли, магнезитли ёки юқори глиноземли оловбардош ғиштлар билан футеровка қилинади. Нормал шароитда ишлатилганда уларнинг ишлаш муддати бир ва ундан ортиқ йилгача етади. Юқори глиноземли оловбардош ғиштларнинг оловбардошлиги ва механик мустахкамлиги юқори, иссиқлик ўтказувчанлиги ва иссиқликдан кенгайиш коэффициенти кам. Лекин кимёвий ва газ мухит таъсирига етарли даражада бардошли эмас. Юқори температура таъсирида хом ашё материаллар футеровкага суркалиб, футеровкада хосил бўлган баъзи нуқсонлари тўлдирилади, бундай усулда хосил бўлган юпқа қоплама юқори глиноземли оловбардошларга ижобий таъсир этади ва уларнинг ишлаш муддати ортади. Магнезитли оловбардошларнинг кимёвий бардошлиги юқори, иссиқлик ўтказувчанлиги ва иссиқликдан кенгайиш коэффициенти юқори. Шунинг учун футеровка юзаси махсус қоплама (магнезит ва эрувчан шиша) билан қопланади. - совитиш зонаси юқори асосли шамотли ғиштлар билан футеровка қилинади. Баъзи холларда енгил вазнли шамот асосидаги қалинлиги 30-50 мм бўлган иссиқлик химояловчи кладкадан фойдаланилади. У ёқилғини 4-5% иқтисод қилишга имкон беради.[1] Ёқилғи танлаш. Ёқилғининг ёниши жараёнида максимал харорат олишга эришилади. Ёқилғини иложи борича қулай, тежамкор ва махаллий турларини танлаб олиш тавсия этилади. Ёқилғиларнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, уларни алохида-алохида кўриб чиқамиз. Download 396.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling