Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ГУМБАЗ ШАКЛИДАГИ ТОННЕЛ ҚОПЛАМАЛАРИНИ ҚУРИЛМАЛАШ
Download 1.93 Mb.
|
Курс иши тоннель. Эрниязов Л.
. ГУМБАЗ ШАКЛИДАГИ ТОННЕЛ ҚОПЛАМАЛАРИНИ ҚУРИЛМАЛАШ
2.1. Қопламаларнинг ички шакли ва габаритлари Транспорт тоннелларининг шакли ва ўлчамлари транспорт турига, берилган тахминий габарит тузилиши ва жиҳозларига, инженер-геологик ва гидрогеологик шароитларига, шамоллатиш тизими ва ҳажмига, тоннелни барпо этиш усулига қараб аниқланиди. Ҳаракатланиш тасмалари ва йўллари сонига қараб, транспорт тоннели кўндаланг кесими мос келувчи габарит, яъни ички томонига иншоотнинг бирон бир қисмлари ва мосламалар кирмайдиган шартли контур талабларини қониқтириши керак. Автойўл тоннелари қопламаларининг ички кўриниши тахминий тузилиш ва жиҳозлари габарити талабларини, габарит ортига, ўлчамлари ҳисоблар билан аниқланадиган шамоллатиш каналларини эътиборга олиб қониқтириши лозим. Тахминий тузилиш ва жиҳозлар габарити турли тоифадаги йўллар учун 2.1 ва 2.2 расмларда келтирилган. Қатнов қисми эни Г 2.1 жадвалда келтирилган. 2.1 жадвал.
Радиуси 1000 м ва ундан катта эгриликда жойлашган кичик автойўл тоннеллари қатнов қисми эгриликнинг ички томони бўйича кенгайтирилади. Икки тасмали тоннеллардаги кенгайиш қиймати эгрилик радиуси ва автомобил узунлигига боғлиқ (2.2 жадвал). 2.2 жадвал.
I ва II тоифали йўлларда қатнов қисмининг икки томонида эни 750мм бўлган хизмат йўлаклари жойлаштирилади. Бу ҳолатда тоннел ўқи габарит ўқи билан устма-уст тушади. III ва IV тоифали йўлларда эни 750 мм бўлган хизмат йўлаги қатнов қисмининг бир томонидан ўрнатилса, иккинчи томонидан эса – эни 500мм бўлган ҳимоя тасмаси жойлаштирилади. Бу ҳолатда тоннел ўқи қатнов қисми ўқидан хизмат йўлаги томонга 125 мм га силжийди. Янги тоннеларни қурилишида меъёрлар бўйича қуйдагиларга амал қилиниши шарт. узунлиги 1000 м дан катта бўлган автойўл тоннелларида эни 2,5 м дан кам бўлмаган тўхташ тасмалари кўзда тутилади, тўхташ тасмалари мавжуд бўлмаган вазиятда – ҳар 750м да, транспортнинг авария ҳолатида тўхташи учун қатнов қисми кенгайтирилиб, майдонча барпо этилади; бу майдончанинг узунлиги 50 м дан, эни 2,75 м дан кам бўлмаслиги шарт; икки томонлама ҳаракатда майдончалар тонеллнинг ҳар икки томонида жойлаштирилади; майдончали тасма чегарасида габарит Г ўлчами мос равишда 2,5 ёки 2,75 м га кенгаяди; Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling