¤збекистон республикаси


Текширишнинг инструментал усуллари


Download 0.85 Mb.
bet52/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Текширишнинг инструментал усуллари: ОИТ юқори бўлимларининг рентгенографияси, қизилўнгач таркибидаги рН назорати, изотопли сканерлаш, эндоскопик текширув ва биопсия, қизилўнгач монометрияси.


УАШ тактикаси

  • Физиологик ГЭРда – болани кам-кам овқатлантириш, овқат қуюқ бўлиши керак. Овқатлантириб бўлгандан сўнг бола қоринга ётқазилади ва кроватнинг бош томони озроқ кўтариб қўйилади.

  • Патологик ГЭРда: Антацидлар. Навбати билан таркибида алюминий ва магний бўлган дорилар (алюминий гидроксид, комбинациялашган препарат – алюминий гидроксиди, магний гидроксиди) – 0,5-1 мл/кг дозада овқатдан 1-3 соат кейин ва уйқудан олдин тайинланади.

Н2-рецепторлар – блокаторлари. Циметидин 5-10 мг/кг дозада ҳар 6-8 соатда тайинланади. Кейинчалик дори қабул қилиш аста-секинлик билан тўхтатилгандан сўнг, уни фақат уйқудан олдин тайинланади.
ОИТ моторикасига таъсир этувчи дорилар: Метаклопромид 0,1-0,2 мг/кг ҳар 6-8 соатда.
Медикаментоз терапия самара бермаганида жарроҳлик аралашуви масаласини ҳал этиш мақсадида мутахассисга йўлланма берилади.

Гастрит

Гастрит – меъда шиллиқ пардасининг яллиғланиши бўлиб, яққол яллиғланишили реакция билан ўткир кечади ёки морфофункционал ўзгаришлар билан сурункали кечади.




Этиологияси

  • Узоқ муддат НЯҚП қабул қилиш.

Стресс
Кимёвий, физик, термик жароҳатланиш.
Helicobacter pylori билан инфицирланиш.
Дуоденал таркибнинг (сафро ва панкреатик ферментларнинг) чиқариб ташланиши.
Инфекция


Ўткир гастрит - кўпинча нотўғри овқатланиш ёки токсикоинфекция билан боғлиқ бўлади.


Диагностикаси

  • Тўсатдан бошланади, кўнгил айнайди, ҳазм бўлмаган овқатни шиллиқ аралаш қусилади, эпигастрия соҳасида оғриқ, кекириш.



УАШ тактикаси

  • Ошқозон 0,5-1% натрий бикарбонат эритмаси билан ювилади.

Кўп миқдорда суюқлик ичилади, иссиқ тутиш лозим. 6-12 соатга сув – чой парҳези. Кучли қусишда – вена ораси гидратацияси тавсия этилади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling