Қизамиқ
Қизамиқ - бу ўта юқумли инфекция. Қўзғатувчиси РНК сақловчи вирус бўлиб, парамиксовируслар оиласига мансуб.
Эпидемиологияси
Қизамиқ ҳаво-томчи йўл билан ўтади. Бемор тошма тошгунга қадар юқумли ҳисобланади. Одатда 5 сутка мобайнида юқади.
Инфекция ўтказилгандан кейин турғун иммунитет ҳосил бўлади.
Диагностикаси
Инкубацион давр – 10-14 сутка. Қизамиқда 3 та давр фарқланади.
1-продромал давр 3-4 сутка давом этади. Юқори ҳарорат, иштаҳанинг йўқолиши, ич кетиш, йўтал, ринит, конъюнктивит. Коплик доғлари, қизамиқ энантемаси характерли.
2-авж олиш даври – бу давр оч қизил доғли папулали тошмалар билан характерланади. Тошма олдин қулоқлар атрофида, 1-сутка юз қисмида 2-суткада танада, 3-суткада эса оёқ-қўлларга тошади. Тошма оёқ-қулларга ўтиши билан юздаги тошмалар қайта бошлайди. Тошма элементлари туташишга мойил бўлиб, бармоқ билан босилганда оқаради. Тошма пайдо бўлганидан тахминан 5 кундан кейин ҳарорат пасаяди, бемор ўзини яшаш ҳис этади.
3-Соғайиш даври. Тошма оқаради, тошма элементлари қораяди, қипиқланиш пайдо бўлади. Маълум бир вақт ичида йўтал сақланиши мумкин, лекин аҳволи тез яхшиланади.
УАШ тактикаси
Симптоматик даво. Йўталга ҳамда иситмага қарши воситалар тайинланади. Болалар қоронғилаштирилган хонага жойлаштирилади. Тана ҳарорати меъёрига тушгунча, тушак режими тайинланади.
Профилактика
Қизамиқни олдини олишни самарали усули фаол иммунизация (АКДС).
Қизилча
Қизилча қўзғатувчиси – РНК сақловчи вирус бўлиб, тогавируслар оиласига мансуб. Инфекция одатда енгил кечади, бироқ ҳомиладорлар учун катта хавф туғдиради.
Эпидемиологияси
Қизилча ҳаво-томчи йўл билан ўтади, аммо сувчечак ёки қизамиққа нисбатан юқумлилиги камроқ. Бемор касаллик бошланишидан 10 сутка олдин юқумли ҳисобланади. Ўтказилган касаллик ҳаёт охиригача турғун иммунитет қолдиради.
Диагностикаси
Инкубацион давр – 14 дан 21 суткагача. Генераллашган доғли – папулез тошма ва қичишиш характерли. Ҳарорат нормал ёки субфебрил. Фарингит, ринит, баъзида эса танглай шиллиқ қатламида энантема кузатилиши мумкин.
Тошма: доғли – папулёз, пушти ранг, тошма элементлари туташмайди; аввалига юз ва бўйин соҳасида, сўнгра тана ва оёқ-қўлларга тарқалади; 2-3 кун туради, ўзидан кейин пигментация ёки қипиқланиш қолдирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |