¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet53/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Сурункали гастрит - сақланган ёки камайган секреция билан, шиллиқ пардадаги тарқалган ёки чекланган, юзаки ёки чуқурроқ ўзгаришлар билан кечади. Асосий сабаб - Helicobacter pylori.


Диагностикаси

  • Асосий симптом – эпигастрал соҳадаги оғриқ.

Диспептик синдром – кекириш, кўнгил айнаши, қусиш, иштаҳанинг йўқолиши, қорин дам бўлиши, қорин қулдираши, метеоризм, ич қотиши ёки кетиши белгилари пайдо бўлади.
Меъда секрециясини текшириш: оч қоринга ошқозон шираси рН нинг камайган ёки ошганини махсус қўзғатувчилардан (карам қайнатмаси, гистамин) фойдаланган ҳолда текшириш.
ФГДС.
Ошқозон рентгеноскопияси, Helicobacter pylori ни аниқлаш


Дифференциал ташхис - ошқозон яра касаллиги ва 12- бармоқ ичак касаллиги, функционал диспепсия, ошқозон - қизилўнгач рефлюкси, жигар, ошқозон ости бези, 12 бармоқ ичак касалликлари билан фарқлаш зарур.


УАШ тактикаси

  • Агар гастрит аспирин ёки бошқа дори воситаларидан кейин ривожланган бўлса, уларни қабул қилишни тўхтатиш ва антацидлар ёки Н2-блокаторлар билан қисқача даволаниш курси (1-2 ҳафта) ўтказилади.

Helicobacter pylori келтириб чиқарган гастритда – эррадикация (даволаниш курси 1-2 ҳафта) тавсия этилади.
(Қаранг яра касаллиги).
Гипосекрецияда - ўриндош терапия (абомин, ацедин-пепсин, ошқозон шираси).
Парҳез - тўлақонли, авайловчи: аччиқ, қовурилган, тузланган овқатлар истеъмолдан чиқарилган, кам-кам, тез-тез овқатланиш тавсия этилади.

Ошқозон ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллиги.

Асосий ҳолатлар

  • 6 ёшгача яра қиз болаларда ҳам, ўғил болаларда ҳам бир частотада аниқланади (12 бармоқ ичак ва ошқозондаги бир хил локализация билан).

6 ёшдан катта болаларда яралар кўпроқ ўғил болаларда ва асосан 12 бармоқ ичакда қайд этилади.
Яралар этиологиясида 90% ҳолатда Helicobacter pylori етакчи роль уйнайди.
Тахминан 5-10% дуоденал яралар ва 30% ошқозон яралари бошқа этиологияга эга бўлади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling