¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet54/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Хавф омиллари

Қўшимча: гиперсекреция ҳолати (Золлингер-Элисон симптоми), парҳезнинг бузилиш, парҳездаги яримтўйинмаган ёғ кислоталарининг етишмовчилиги (ёки умуман бўлмаслиги), ошқозон ва 12 бармоқ ичак шиллиқ пардасининг вируслар билан (оддий герпес, ЦМВ) жароҳатланиш, эмоционал ва руҳий стресслар, наркотиклар.
Тахминий омиллар: эркак жинси, ирсият, қон гуруҳи О, кортикостероидларни қабул қилиш, нотўғри овқатланиш.


Диагностикаси

  • Ошқозон ярасининг типик сипмтомлари: эпигастрал соҳадаги оғриқ ёки диспепсия, оғриқнинг минимал бўлиши ёки оч қоринда умуман бўлмаслиги; оғриқнинг ритмиклиги овқатдан сўнг 5-15 минутдан кейин пайдо бўлади ва ошқозон овқатдан озод бўлмагунча (табиий йўл билан ёки қусиш ёрдамида) давом этади; оғриқ орқа куракка ва чап юқори квадрантга беради, беморлар овқат ейишдан сақланишади, озиб кетади.

  • 12 бармоқли ичак ярасининг типик симптомлари: эпигастрал соҳадаги оғриқ ва диспепсия; оғриқ - «оч», «кемирувчи», «зирқираган»; овқат, сут, антацидлар қабулидан кейин оғриқ қолади ва 1-1,5 соатдан кейин яна такрорланади, орқа куракка оғриқ беради, беморлар тез-тез «овқатланиб олишади» - ортиқча вазн пайдо бўлади.

  • Бирга кечувчи симптомлар: кўнгил айнаши (оч қоринга, овқатдан кейин), қусиш, ёқимсиз ҳид келиши, ичак фаолиятининг бузилиши (ич қотиши, ич кетиши).

Анамнез йиғиш. Қусиқ массасига, унда қон бор-йўқлигига эътибор бериш лозим, қорин дам бўлиши, қатронсимон ахлат (мелена), қоринда оғриқ (тунги оғриқлар, овқат қабул қилиш билан боғлиқ оғриқлар), дори воситаларини қўллаш, бирга кечувчи касалликлар, оилавий анамнез хусусиятлари.
Лаборатор текширувлар – ретикулоцитлар миқдори аниқлаш билан биргаликдаги умумий қон таҳлили ва ахлатни яширин қонга текширишга топширилади.
Ректал текширув - қон кетишни аниқлаш учун ўтказилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling