Œзбекистон республикаси


Илмий-услубий кенгаш котиби Н.Мамбетов


Download 211 Kb.
bet2/11
Sana19.01.2023
Hajmi211 Kb.
#1101270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Радиоалоқа қурилмалари

Илмий-услубий кенгаш котиби Н.Мамбетов


  1. Фаннинг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни.

Ушбу фан ҳозирги замонавий радиоалоқа қурилмалари ҳақидаги маълумотларни қамраб олади. Жамиятда мавжуд радиоалоқа қурилмалари элементлар базаларини билишда, улардан фойдаланишга онгли муносабатда бўлишда ва улардан фойдаланишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Радиоалоқа қурилмалари” фани ихтисослик фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 4-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Радиоалоқа қурилмалари” ишлаб чиқариш-техник соҳа фанлар туркумига киради ва “Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар” йўналишида ўқитилади. Мазкур фан соҳага тегишли бошқа фанларни ўқитишда замин бўлиб хизмат қилади

  1. Фаннинг мақсад ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга таҳлил ва ҳисоблаш усулларини ўргатиш, турли мақсадлар учун мўлжалланган замонавий радиоалоқа қурилмаларни яратиш, улардан фойдаланиш ва қўлллаш тамойиллари бўйича билим даражасини таъминлашдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларни назарий билимлари, амалий кўникмалар, турли масалаларни таҳлил этиш, мустақил фикрлаш, соҳага тегишли жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқраршини шакллантириш ва замонавий радиоалоқа қурилмалари, уларнинг ишлаш усули ва тузилиши, ҳамда ҳисоблаш усуллари бўйича талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба
- замонавий радиоалоқа қурилмалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- радиотехник қурилмалар, жумладан радиоузатувчи ва қабул қилувчи қурилмалар, рақамли ва процессорли қурилмалар, тизимлар ва жиҳозларни лойиҳалашни, радиотехник қурилмалар элементларини ҳисоблашни, конструкцияларини яратишни, ўрнини алмаштирувчи қурилмаларни лойиҳалашга техникавий шартлар ва техникавий топшириқларни ишлаб чиқишда информацион технологиялардан фойдаланишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- пассив ва актив элементларда йиғилган электр занжирларни ҳисоблаш, компьютер графикаси воситаларидан фойдаланиш, радиотехник қурилмаларни ишлаб чиқариш ва ахборот узатиш объектларини лойиҳалашда компьютердан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак



Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling