Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳолларда, масалан, шартномаларни тузишда, қонунчиликда белгиланган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сонли Фармонининг устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган (бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини олдиндан тўламасдан маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва хизматлар кўрсатиши тақиқланган 1-банди ёки товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармонининг 4, 5-бандларида белгиланган бартер шартномалари тузилишини тақиқлаш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан ундиришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги талаблар инобатга олинмаган бўлса, суд низони мазмунан кўриб чиқиб, бундай шартномаларни тузишда айбдор мансабдор шахсларнинг маъмурий ёки интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал этади, агар шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади. (8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда) Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Қонун 21-моддасининг иккинчи қисмига кўра тарафлар хўжалик шартномаларини тузиш учун хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасини олишга ҳақли. (9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарори таҳририда) [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик] 10. Умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25 — 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Агар шартномада шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар учун жавобгарлик кўзда тутилган бўлса, фақат шу ҳолатлар учун жавобгарлик шартномага асосан қўлланилади. Шартномада кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 5-боби тегишли моддаларига асосан қўлланилиши лозим. Хусусан, шартномада товарни ўз вақтида етказиб бермаганлик учун жавобгарлик кўзда тутилгани ҳолда сифати, ассортименти, нави лозим даражада бўлмаган товарларни етказиб берганлик, тўлов, товар-транспорт ҳужжатларини юборишни кечиктирганлик, аккредитивдан фойдаланмаганлик ва бошқа ҳолатлар учун шартномада жавобгарлик белгиланмаган бўлса, шартномада кўзда тутилган шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарлик шартнома асосида, кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 26, 29 ва 30-моддаларига асосан қўлланилади. [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик] 11. Шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина қўлланилади. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у жавобгарликдан озод қилинади (ФКнинг 333-моддаси). Шартнома тузилганлиги ва унинг мазмуни далиллар билан исботланган ҳолларда судлар кредиторнинг талаби билан қонуний неустойкани (ФКнинг 263-моддаси) ҳамда мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарни (ФКнинг 324-моддаси) ундириб беришга ҳақлидирлар. Судлар мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўллашда неустойка аввало, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун қўлланилишига аҳамият бермоқлари лозим. Шу сабабли, бу тоифадаги ишларни кўришда шартнома мажбуриятларини бузганлик оқибатида кредиторга етказилган зарар миқдорини аниқлаш чораларини кўришлари, зарур ҳолларда тарафларнинг илтимосномалари билан суд экспертизаси тайинлашлари ва натижалари бўйича етказилган зарар ва неустойканинг мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда, неустойка миқдорини аниқлаш ва қўллаш масаласини ҳал этишлари лозим. [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик] 12. Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарур. Олдинги таҳрирга қаранг. Қарздорнинг товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги исботланган ҳолларда судлар у тўлашдан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли бўлади. (12-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда) Олдинги таҳрирга қаранг. Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади. (12-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда) [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик] 13. Судлар неустойка (пеня, жарима) миқдорини аниқлашда шартноманинг қайси банди талаблари қанчалик даражада бузилганлиги, тарафлар тақдим этаётган ҳисоб-китобларда қайси давр учун ва қанча миқдорда жавобгарлик кўзда тутилаётганлигини, у қайси қонун ёки шартноманинг бандига асосан белгиланганлигини асослантиришлари, зарур ҳолларда неустойканинг ҳисоб-китобини қайта ҳисоблаб чиқишлари, тарафларнинг талаби билан мутахассисларни ҳисоб-китобларни аниқлаш учун жалб этишлари, экспертиза тайинлашлари лозим. [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик] 14. Қонуннинг 34-моддасига биноан неустойканинг ундирилиши шартнома талабларини бузган тарафни мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик оқибатида етказган зарарини қоплашдан озод этмайди. Иккинчи тараф кўрган зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан қилинган харажатлар, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек, иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар ҳам киради. [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.03.00 Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик] Олдинги таҳрирга қаранг. (15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан чиқарилган) 15. Судлар Қонуннинг 8, 9-моддаларига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатларини қай даражада амалга ошираётганликларига баҳо бериш билан бирга улар томонидан ушбу меъёр талаблари бажарилмаган тақдирда, Қонунда белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига шартнома интизоми бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимномалар киритиш ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан эса таъсир чораларини қўллашга ҳақлидирлар. Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Шартномавий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни кўришга тайёрлашда, неустойка, зарарни аниқлаш ва қўллаш, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўллашда судлар Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарори қарори талабларига ҳам амал қилишлари лозим. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда) Тошкент ш., 2002 йил 4 март, 103-сон
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling